Кийимни (шимни) тўпиқдан тепа қилиб калта кийишни модельерлар ишлаб чиқиб ривожлантиришса "мода" деб тан олишгани ҳолда, бундай ишни мусулмон киши суннат деб қиладиган бўлса: "қолоқлик!" деб жар солишади. Буни кўр-кўрона тақлид дейдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бунақа турдаги одамлар ҳақида айтиб кетганлар: "Шубҳасиз, ўзларингдан олдингиларга қаричма-қарич, газма-газ эргашиб кетасиз. Ҳатто забб (эчкиэмарсимон ҳайвон) уясига кирсалар, сизлар ҳам улар ортидан кириб борасиз! Саҳобалар: яҳуд ва насороларни айтаяпсизми? деб сўрашди. Пайғамбаримиз: бўлмаса ким?, деб жавоб бердилар"
* * *
● САВОЛ: Демак суннат деб эътиқод қилиб бу амални қилса савоб,мода деб тақлид қилса савоб йўқ, шундайми?
● ЖАВОБ: Шундай. Билъакс, тақлиди учун гуноҳкор бўлади. Чунки мусулмон одам ғайридинга тақлид қилишдан ман этилган.
* * *
● САВОЛ: Ҳозирги кунимизда аксаримиз ўшаларни кийиниш услубида кийинамиз, аммо уларга ўхшашлик ниятимиз йўқ. Бу айни ҳақиқат. Тўрғи сиз айтишингиз мумкин, қалбимда йўқ деб амал қилиб юрибсан-ку. Тўғри аммо ҳозир 99% киши ўшалардек кийинади. Тақлид қилиш нияти қалбида бўлмаса-ю, аммо ўшалар каби кийиниб юришликчи?
● ЖАВОБ: Инсон табиатига, унинг психологиясига ўзи ташқи томондан кимга ўхшаб кийинса, ички томондан ҳам ўшандай кийинган одамга ғайришуурий мойиллик, ўзи сезмаган ҳолда қандайдир бир яқинлик ҳиссини туйиш жойлаштирилган. Бу нарса инсон табиатида бор, буни инкор этиб бўлмайди. Айни шу ички туйғу туфайли учун ҳам мусулмон ўзининг ташқи кўринишини созлашга, шариат буюрганидек тартибда кийинишга, ўзини ғайридинларга ўхшатмасликка буюрилган.
Мабодо шариат буюрганидек (озода, одми, баданга ёпишиб турмайдиган, одамлардан ажратиб қўймайдиган) шаклда кийиниб юрсаю, кейин шунда ҳам ғайридинларга ўхшаб қолса, унда зарар қилмайди, бу ўхшаши билан гуноҳкор бўлмайди. "Одамлардан ажратиб қўймайдиган" дейилганда умумий мусулмонлар киядиган оддий кийимлар назарда тутилаяпти.
Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев