Аёл сарёғга доира шаклини берар ва унинг вазни доим 1 кг бўлган. Шу йўл билан улар оилани боқар эдилар.
Бир куни сотувчи унга сарёғни сотаётган камбағалдан шубҳаланди ва сотиб олинган сарёғларни тарозда ўлчаб кўради. Сотувчи қараса ҳар бири 1 килограмм эмас, балки 900 грамм вазнга эга эди ва бундан сотувчи ғазабланиб кетди.
Эртанги куни тонгда, ўша камбағал яна дўконга келади, сотувчи жахл билан шундай деди:
-Бошқа менга сарёғингни олиб келма! Мен энди сендан бошқа сотиб олмайман, сен ёлғончисан! Сен менга сарёғ 1 килограммдан бўлади деб айтган эдинг, аслида эса улар 900 граммдан экан. Мени алдашларига йўл қўймайман!
Камбағал, хафа бўлиб, шундай жавоб берди:
- Хўжайин бизда тарозимиз йўқ... Ҳар доим мен сиздан сотиб олган бир килограмм шакар билан ўлчаган эдим. Шунга қараб биз хотиним билан сарёғ тайёрлаган эдик...
Доим эста тут: Агарда сен бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансанг, сени ҳукм қилганда ҳам худди ўшандай ўлчовдан фойдаланилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев