Уламолардан бири айтади:
"Менинг отам айтган эди: " Эй болам, қаерда гуноҳ содир этсанг, дарҳол ўша ерда тавба қилиб олгин. Чунки сенинг ўша гуноҳингга гувоҳ бўлган ер тавбангга ҳам гувоҳ бўлсин".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
"Агар банда ҳақиқий тавба қилган бўлса, Аллоҳ таоло ўша тўртала гувоҳга (фаришталар, номаи аъмол китоби, кишининг ўз аъзолари ва ер) у банданинг гуноҳларини унуттириб қўяди".
Уламолар айтади, " унуттириб қўяди" дейиш билан "ўчиртириб қўяди" дейишнинг фарқи каттадир.
Агар, Аллоҳ таоло гуноҳларни ўчиртириб қўяди деганида эди, ўша тавба қилган банда қиёмат кунида гувоҳлар олдида хижолатга қолар эди.
Масалан, шу тўрт гувоҳдан бири, эй инсон, қара, сен фалон гуноҳларни қилган эдинг. Биз Аллоҳнинг амри билан ўчириб қўйган эдик. Сен жуда кўп ёмон амаллар қилган эдинг, деб мўмин бандасини хижолат қилмаслиги учун Аллоҳ таоло ҳамма гуноҳларни унуттириб қўяр экан. Шу сабабдан бирор бир гувоҳ мўмин кишини гуноҳларини юзига солиб хижолат қила олмас экан.
Бу Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига ниҳоятда меҳрибонлиги сабаблидир.
Ёрқинжон қори Фозиловнинг "Жаннат соғинчи" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев