Хабарингиз бор, кеча Лондонда яшаб ишлаётган дўстларимиздан "Саҳоват қутиси" етиб келди.Мессенжеримга келиб тушган илтимосларни инобатга олиб, сиз азизларимга қуйидаги илтимос билан мурожаат қилмоқчиман.
Бу ишлар юрагимни ларзага келтирди.
Шунинг учун психолог шогирдларим, дўстларим билан биргаликда юртдошларимизнинг қийналиб қолган қатламига ёрдам бериш мақсадида "Саҳоват "гуруҳини ташкил қилдик.
1 ёшдан 70 ёшгача бўлган бизнинг ёрдамимизга муҳтож юртдошларимизга кийим-кечаклар етказиб берамиз.
Гардеробингизда кийилмасдан савоб кутиб ётган турли размердаги кийимларингизни муҳтожларга беринг,уларнинг кемтик қалбини тўлдиринг.
"Саҳоват" гуруҳимизга ёрдам беришни истаганлар ташкилий ишларга ҳам ёрдам бериш учун сафимизга қўшилишингиз мумкин.
Ҳар бир ҳисобот илова қилинади.
Админ :+998994054078 Шафоат Камолиддинова
Саҳоват канали.
@sahovat2019
Бу дунёда бизни эсласин десангиз,меҳр беринг,мурувват кўрсатинг!
Ҳурмат билан "Саҳоват" гуруҳи ташкилотчилари
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 13