Предыдущая публикация
Яна бир зум мен билан қолинг.
Бир сония умрингиз учун,
Майли хамма умримни олинг!
Она тўхтанг, шошилманг Она,
Қарзларимни қайтарай ахир.
Сиз давлатим, яшай шоҳона,
Шу давлатдан айрилма, тақдир.
Она тўхтанг, деманг алвидо!
Мана сизга келтирдим дармон.
Ерни бир зум тўхтатгин, Худо,
Эшигимни қоқмай тур, армон!
Она тўхтанг, чанқадингизми?
Мана мени ёшларим ичинг.
Майли ухланг, чарчадингизми?
Фақат кетмоқ шаштидан кечинг.
Она тўхтанг! Тўхтанг, Онажон!!!
Руҳ ортидан кўзлар эргашди.
Хайр, хайр, эй азиз инсон!
Қон ёшимдан кўзлар қамашди.
Қалбим таги тешилган кема,
Ғамни ғамга чўмганлар айтсин.
Бу дунёда бахтсизлик нима?
Ўз Онасин кўмганлар айтсин?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1