(вокейлик асосида ёзилган ибратли хикоя)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Доим Аллохни панохида булинг!!!
Ишдан келиб энди пича дам олмоқчи бўлиб турган эдим,ташқарида бировнинг “Турдибой аканинг уйи шуми?” деган овози эшитилди.Овозни эшитиб ташқарига чиқдим. Мени чақирган йигитни тўғриси танимадим.Салом алик қилгач уни уйга таклиф қилдим.
-Келинг меҳмон,ичкари киринг, бир пиёла чойимиз бор,- дея мулозмат кўрсатдим.
-Йўқ ака, шошиб турибман, кейинги сафар.Олдингизга ёрдам сўраб келдим,-деди йигит кўзига билинар билинмас ёш олиб.
Тавба мен бирон бир мансабдор бўлмасам.Нима иши бор экан.Ҳаёлимдан ҳар ҳили гаплар ўтди шу сонияда.
-Қўлдан келгунча,-деди мен йигитга ачиниб,-Нима ҳизмат ука Тортинмай айтаверинг.
-Отам ўлим тўшагида ётибди.Сизни бир кўрмоқчи.Шу болани топиб келинглар.Рози ризолик қилай деяпди,-деди йигит муддога кўчиб.
-Айбга буюрмайсиз иним, қаерликсизлар,-сўрадим мен,-Тўғриси сизни танимай турибман.Отангизни исми ким?
-Раҳмат ота дейишади.Туман марказиданмиз.
Раҳмат ота. Ким у. Уни менга нима алоқаси бор.Балки отамнинг қариндошларимикан.Ўйлайвериб бошим қотди.
-Ака йўқ деманг шундай олиб бориб, яна ўзим олиб келиб қўяман.
-Ҳа майли,- дедим кўниб,кийиниб чиқай.
Йўлда кетяпмиз,ҳали ҳам ҳаёлимда ўша гап.Раҳмат отани эслашга ҳаракат қилдим, аммо бўлмади.Йигит ҳам чурқ этмай машинани шамолдек елдириб борарди.Унинг тез ҳайдашидан бу учрашув жуда муҳим эканлигини англадим.
Машина туман марказига етгач, тор илон изи кўчалардан ўтиб ҳашаматли бир уй олдида тўхтади.
Машинадан тушиб уйга разм солдим.Уйни кўриб ўтмиш ҳаёлимда гавдалангандай бўлди.Таниш уй.Бу ўша мен бир пайтлари опам билан келган хонадон эди.
Йигит машинадан тушиб мени ичкарига бошлади.Ичкари хонага кирар эканман хоналарга аста разм солдим.Жуда дид билан безатилган хоналар.Мебилу гарнитурларни ва хона тепасига осилган қимматабаҳо қандилларни кўриб хондон соҳибининг ўзига тўқ, бой эканлигини англадим.
Касал ётган хонага кирдик.Бемор жуда кўпдан бери ётган шекилли, чўпдек озиб қолган,ранги докадек оқариб кетган эди.Мен бориб касалнинг ёнига чўккаладим.
-Ота мана Турдибой акани олиб келдим ,-деди бояги йигит.
Раҳмат ота секин қайрилиб менга томон ўгрилди.Қўлини чўзди.Мен унинг жонсиз қўлларини кафтим орасига олдим.
-Турдибоймисан?Ғозовотлик. Жумавойни қайнукаси,-деди Раҳматжон ота пичирлаб синиқ овозда.
-Ҳа ота худди ўшаман.
Оҳ, деб ота хушидан кетди.Дарров врач чақиришди.Мени йигит имлаб нариги хонага ўтказди.
Мен уни таниган эдим. Жумавойни қайнукасимисан деганидан янада аниқироқ танидим. Шуҳба гумонларга ўрин қолмади.Ҳаёлимда ўша 1983 йилдаги воқеалар жонланди.
Ўша йили опамнинг эри Жумабой акам тўсатдан вафот этиб колди. Ўн нафар боласи билан муштипар опам чирқиллаб қолаверди. Жумабой акам магазинда ишларди.Топиш тутуши яхши ,саҳий инсон эди.Кимки ёрдам сўраб келса йўқ демас.Пул деса пул, жон деса жон бергувчи одам эди. Опам хар йили туғаверганидан болалари ҳам хали ёш, ҳар бирининг орасидаги фарқ бир, бир ярим ёшар эди.
Жумабой акамнинг маъракалари ўтиб опам мени ёнига чақирди, Чунки опамнинг мендан бўлак суянадиган одами йўқ эдида.Ўша йиллари туман газетасида мухбир бўлиб ишлайман. Опам балки оқни қорани яхши билади деб мени олдига тутгадир ўшанда.
-Акангни яхши билар эдинг иним,-деб гап бошлади опам,-Одамларга яхшилик қилгани қилган эди. Мани шу дафтарчада кимга қанча қарз бергани ёзилган экан.Имонли, виждонли одамлар олиб келиб беришди.Аммо баъзилари турибди мана.Биров шу одамларникига кириб чиқсак,нима дейсан.Худони бор дейишса беришар.
-Хўп бўлади-деб опамни қўлидаги дафтарчани олиб унга кўз югуртирдим.Дафтарчада ўн чоғли одамнинг исми фамилиялари келтирилган бўлиб, уларнинг фамилиялари тўғрисига олган пули ,қачон олганлиги ва манзили ёзиб қўйилган эди.Баъзи бирларининг устига чизиқ тортилган булиб,бу уларнинг карзлари тўланганлигидан далолат эди.
Жумабой акамдан энг кўп қарз олган одам билан қизиқиб қолдим.Мана туман марказидан Раҳматжон Собиров 6000 сўм.(ўша даврдаги бир машинанинг пули).Опам ҳам менга шу одамникига борайлик деди.
Автобусга миниб туман марказига қараб йўлга тушдик.Сўраб суриштириб Раҳматжон аканинг уйини топиб бордик.Раҳматжон ака боғда қўйилган сўрида чой ичиб ўтирган экан, бизни кўриб ўрнидан қўзғолди.
У мени танимаган бўлсада опамни таниди.Ахир Раҳматжон ака Жумабой акам билан бирга савдо саҳасида ишларди. Ҳафтада бўлмаса ҳам ойда бир меҳмондорчликка келиб кетиб юрарди.
У опамга ҳамдардлик билдирган бўлди.Опам эрининг қарзини сўраб келганини,пулга муҳтож бўлиб қолганини айтди.
Раҳматжон ака:”Келин мен у олган қарзимни аллақачон берганман,эрингиз сизга айтмаганмиди? “деди.
-Агар сиз қарзингизни берган бўлсангиз уни албаттда устига чизиқ тортиб қўярди,Яна билмадим.Аммо менга ҳам айтмади,-деди опам,—Агар оға бермаган булсангиз беринг. Ўн болам бор.Энди уларни боқиш менинг гарданимда .Бор худони йўқ деманг.
-Касам ичайми энди келин,- деди у жахли чиққан киши бўлиб.Болаларимни етини еяай, етимнинг хақини егунча .Бўлдими!
Опам ерга қараб жим қолди ва менга қараб кетдик деб имлади.
…Врач кетди шекилли ота сал ўзига келгач мени яна ичкарига чақиришди.Ота инқиллаб ётар ва зўрга нафас оларди.
-Ўғлим мен номард ўша пайти Жумабойдан олган қарзимдан тонгандим.Ҳа,ҳа тонгандим.Худо менга кўрсатди. Уч ўғлим икки қизимдан айрилдим. Ме-ени-и қасам урди. Мана ўша пуллар. Яп янги машина беради бу пулга. Обориб опангга бер мендан рози бўлсин, Тинчгина ўлай,- деди инқиллаб. Раҳматжон отанинг аёли, қизи, киёви ва бошка қариндошлари ҳам унинг ёнида эди. Нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Отанинг киёви олдимга каттагина рўмолга ўралган бир тугун пул қўйиб кетди. Отани уринтириб ўтган гапларни узундан узоқ ҳикоя қилиб ўтиришни ўзимига эп кўрмадим. Тугунни кўтариб ташқарига чиқдим. Ҳаммасидан хабарим бор эди. Раҳматжон отани қасам уриб фарзандлари бирин кетин вафот этганини ҳам билардим. Фақат биттагина қизи қолиб уйига ичкиёв қилган эди. Боя мени олиб келган йигит отанинг киёви экан.
Бу дунёнинг ҳисоб китобли эканлигига амин бўлиб машинага ўтириб уйга қайтмоқчи бўлиб турган пайтимизда ичкарида “вой отам” деган йиғи саси эшитилди.
Отанинг жони узилган эди.
Раҳматжон ота қарзни қиёматга колдирмай Аллох раҳматига дохил бўлганди.
Крик Души Шухрат.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев