Ҳаёт ташвишлари мени олди қамраб,
Шу зайлда Татарстонга олиб кетди.
Нега шеърлар ёзмайсан деб этманг талаб,
Илҳомларим Краснодарда қолиб кетди.
Ӯша пайтлар ёзар эдим тӯлиб-тошиб,
Иш вақти ҳам ижод сари шошиб шошиб.
Бугун эса ёзолмайман дилдан жӯшиб,
Илҳомларим Краснодарда қолиб кетди.
Тонглар барвақт отар экан Казанида,
Уйғонаман ҳар куни тонг озонида.
Қайнаябман бу ҳаётнинг қозонида,
Зӯр шеърларим Краснодарда қолиб кетди.
Қӯлга қалам тутдим аммо ёзолмадим,
Шеър отимни чоптирдиму ӯзолмадим.
Адабиёт боғларингни кезолмадим,
Зӯр шеърларим Краснодарда қолиб кетди.
Кунлар келар ашъорларни айтишим бор,
Краснодар мени кутгин қайтишим бор.
Бугун шоир ӯз ӯзидан нолиб кетди,
Илҳомлари сен томонда қолиб кетди.
24/09/2021/ КАЗАНЪ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 53