Предыдущая публикация
Эй, қулашим кутаётган зот,
Билган сени Худога солдим!
Шукур дейман, омонман, мен
шод,
Тириклик ҳам бахтдир,
ишондим.
Эй, бахтимдан бўлиб турган
мот,
Билган сени Худога солдим!
Бу дунёда осмон бор, тонг бор,
Мен тундан ҳам бахт, иқбол
олдим.
Эй, ғамимдан бўлган бахтиёр,
Билган сени Худога солдим!
Бир ёнда дўст, бир ёнда чаён,
Бир ёнда минг сурулдим,
толдим.
Чақишингни билсам ҳам аён,
Билган сени Худога солдим!
Ҳаёл экан, ҳаммаси хаёл,
Мен яшашни ўрганиб қолдим.
Йиқилишим кутган эй аёл,
Билган сени Худога солдим!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев