Бир қишлоқдан ўтиб борарди.
Қарашса бир эшик ёнида,
Бир нозанин қараб турарди.
Икки нигоҳ тушди жононга,
Отлар юрди уйи томонга.
Эртасига дўстларнинг бири,
Қайтиб келди, бор учун сири.
Топиб ўшал жонон уйини,
Тинмай чалди севги куйини.
Жонон хайрон, чиқди уйидан,
Йигит чалган севги куйидан.
- Хуш келибсиз! Келинг оғажон.
Ҳар юмушга тайёр тану жон.
- Бир арзим бор тинглагин жонон,
Севиб қолдим, сени ногахон.
Турмуш қуриб, бирга яшайлик,
Ошимизни бирга ошайлик.
- Шарт кўяман,- деди ўйланиб,
Тоғ томонга қараб бўйланиб.
- Ҳув чўққини кўряпсизми жон?
Шунда кўринг тонггача макон.
Тўхтатмасдан ёқинг бир олов,
Сахаргача ўчмасин бирров.
Ўчирсангиз оловни харгиз,
Висолимдан умид қилмангиз.
Йигит хурсанд бўлиб хўп деди,
Чунки тоғда ўтин кўп эди.
Чўққигача кўп йўл юрди у,
Йўл йўлакай ўтин терди у.
Кечга яқин етиб олди хам,
Гулханниям ёқиб олди ҳам.
Иккинчи дўст келди қишлоқка,
Парининг гўшаси, ўша овлоққа.
У ҳам чалди муҳаббат торин,
Умид бирлан, чиқар деб ёрин.
Гўзал чиқди эшикни очиб,
Латофатли, юздан нур сочиб.
- Хуш келибсиз! Келинг оғажон.
Ҳар юмушга тайёр тану жон.
- Бир арзим бор тинглагин жонон,
Севиб қолдим, кўриб ногахон.
Турмуш қуриб, бирга яшайлик,
Ошимизни бирга ошайлик.
- Шарт қўяман,- деди ўйланиб,
Тоғ томонга қараб бўйланиб,
- Ҳув чўққини кўряпсизми жон?
Чикмоқликка топурсиз имкон.
Гулхан ёнар унда тўхтамай,
Кўряпсизми? Қаранг ухламай.
Кўрдим, кўрдим деди шошилиб,
Кўзлар билан тили қўшилиб. Ўчиргайсиз ёришгунча тонг,
Шунда тўйга чалаверинг бонг.
Йигит дарров йўлга отланди,
Осон шартдан қаноатланди.
Чўққигача шамолдек елди,
Тонгга яқин гулханга келди.
Тонг ёришай деб қолган эди,
Гулхан ўчай деб қолган эди.
Сал нарида мундоқ қараса,
Яқин дўсти ухларди роса.
Гап нелигин тушунди дарҳол,
Ҳижолатдан бўлди бир ахвол.
Кечиргин деб кўзин ёшлади,
Ва гулханга ўтин ташлади!!
Дер чин дўстлар бор бўлсин,
Дўстга шундай вафодор бўлсин.
Дўст гулханин ўчирган инсон,
Бир умрга дўстга зор бўлсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1