Излама хеч қандай ташхису малхам
Тоборо авжланар дардинг ўчоғи
Йетолмасам керак уйимгача хам
Тек қўй қўзғотмагин вужудим оғрир
Эллик қалла деган юртда не гунох
Ватаннинг шарқида туғилиб охир
Ғарбида ўлмоқни битипти оллох
Иғво тарқатманглар мазза бемазза
Мободо юз берса бирон бир корхол
Уйимда очмасин хеч қанддай аза
Сим қоқинг онамга дархол
Тўхта айтиб қолай жон пишмасидан
Хаммаси жойида сеф стол палос
Фақат туман бирлашмасидан бир ариза қарзим бор холос
Айтганча столим чап тортмасида
Бир шоир шифокор қўл ёзмаси бор
Адашмасам эди юртга қасида
Шуни наширётга тақризга юбор
Оғзим қурияпти сув бер бир қултим
Рух узун улфати жондан тоймоқда
Ох ота бўлиб мен нима хам кўрдим
Юрагим куймоқда ичим куймоқда
Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ
Нима қиоай ахир худойим айтсин
Онам ўгаймас энди ўғли йўқ
Дадамга айтинглар ортига қайтсин
Шоирнинг шерлари тақдири дерди
Рости ишонмасдим босмасди титроқ
Нахот робим менга шундай дард берди
Тақдирим бўлдими лолақизғалдоқ
Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан
Қорайтириб борар юзларимни хам
Аслида шерларим пешонам экан
Тўйин кўролмадим қиларимни хам
Ўлсам уч қизимга бшлади оғир
Эхтимол улар хам қилишар тоқат
Йиғлашиб йиғлашиб кўнади охир
Онамни кўндириб бўлмайди ахир
Кор қилмайди унга хеч химматингиз
Ўзини адо қилар жонини йияр секин айтинглар
Энди ўғлингиз кетди Мухаммаднинг олдига дея
Соат нечи бўлди қош қорайдими
Жонга тегди дерсан шу шоири хам
Менга хаво йетмас жон торайдими
Бунча хаялади азроили хам
Келишин кутамиз келишин кутамиз энди на чора
Шоир жонида интиқоми бор
Айтганча 3 кундан кейин бечора синглимнинг имтихони бор
Эх нима бўлара ректорга боргин
Илтимос қилгин секин ўзига
Текса тегибдида ёрдами ахир мухаммад юсуфнинг битта қизига
Ана келоётир ажал пишқириб
Кесмоқ бўлар рисқу саодатимни
Қайси бир сўзимни олар ишқилиб
Айтиб қолай энди шаходатимни
Мухаммад юсуф
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев