Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди.
Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.
Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим.
Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, хар доим ҳам эмас, онда-сонда:
- Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, - дердилар.
- Хўп бўлади дада.
Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар.
Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
- Иқболжон! Хавотир олма ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! - деб дуо қилиб қўярдилар.
Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди.
Хаёлга бериламан.
Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
- Ўғлим, яхшимисан?
Ишларинг бўляптими?
Қийналмаяпсанми?
Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил болам! - десалар.
Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди!
Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин дадажон!
П/С: Ота-онаси хаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик холатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Хар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хох катта бўлсин, хох кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 31
Дадангизни Аллох уз рахматига олган булсин , жойлари жаннатда булсин !!!