Барчангизни кириб келаётган 1-октябр касб байрамингиз куни билан чин қалбимдан табриклайман....Жамики эзгу ниятларим Сизлар учун...Аллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин доимо тинч омон бўлинглар...
** У С Т О З И М .....**
Ёруғлик таратар жаҳонга Қуёш,
Илмнинг зиёсин тарқатгувчи--Сиз.
Оламга гўзаллик бахш этар баҳор,
Қалб гўзаллигини яратгувчи--Сиз.
Дарахт баргларини тўкар хазонкуз,
Дилдан ғуборларни кетгазгувчи--Сиз.
Хушрўй гуллар берар теваракка завқ ,
Кўнгилга шодликни етказгувчи--Сиз.
Тебратар бешикни гўзал келинчак,
Билим-ла дунёни тебратгувчи--Сиз.
Осмонни титратар момақалдироқ ,
Сўз ила борлиқни титратгувчи--Сиз.
Ўсимликка илдиз беради ҳаёт,
Инсон вужудини яшнатгувчи--Сиз.
Ҳамд-сано ярашар қодир Эгамга,
У бирла олқишга ярашгувчи--Сиз.
Мадҳингизни битдим, қўлимда қалам,
Ашъорга ҳамоҳанг янграйди созим.
Улуғбекка шундай улуғ бахт берган,
Сизга айём қутлуғ бўлсин, Устозим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4