Жой номлари ўзгартириб, ўзини ишлаётган қилиб кўрсатиш бу дидсизлик даврининг энг катта белгисидир. Негаки Дидсизлик даврида ноқобиллар, саводсизлар энг муҳим постларни эгаллаган бўлади. Мана Rahimjon Rahmat ака “Қирқлар” қишлоғи номи учун бежизга курашмади. Номидан билиниб турган “Қирқлар” уруғини ҳам бу галварслар билмайдиган даражада саводсиз. Чунки бу дидсизлар бугунги куни билан яшайди, тарихий онг йўқ. “Зарафшон”, “Заробшон”, “Нурафшон”, “Истиқлол”, “Янги Ўзбекистон” деган ғалча номларни тепасида тезакка қўнган пашшадай тўпланаверади.
Мана “Тўйтепа” номини “Нурафшон” деб ўзгартиргани билан сингмаяпти-ку одамларга. Ваҳоланки “Тўйтепа” номи жуда катта тарихга эга. Аслида “Тўйтепа” аввал “Туғтепа” яъни байроқ тикилган тепалик бўлган. Шайбонийхон туғини, яъни байроғини тиккан стратегик жой бўлган. “Боғлади” деган сўзни “бойлади” деб “ғ”ни “й” сифатида тилига мослаб олганидай одамлар “туғтепа”ни “туйтепа”, “тўйтепа” деб тилига мослаб ифодалашни бошлаган.
Мен қўрқаманки, Тўйтепадан пастроқда Оҳангаронга туташ ерда “Эвалак” деган қишлоқ борки, бу галварсларни кўзи тушиб қолмасин-да. Бўлмаса “Эвалак”нинг номини ҳам пачағини чиқаришади. “Эвалак” сўзи аждодларимиз яшаган жуда қадимий Илоқ давлатининг ўрнидир. “Эвалак” сўзи туркийча “Эви Илоқ”, яъни “Илоқ уйи”, “Илоқ пойтахти” маъносини беради. Яна ўша тарафда “Кучлук” деган жой бор. Жалолиддин билан сулҳ тузиб Чингизхон (Темучин) билан урушган Кучлукхон ҳам алоҳида давлат тузган. Мана кўрдингизми? Ҳозирда кичик қишлоқлар номида қолган жойлар ДАВЛАТЛАР бўлган илгари. ДАВЛАТЛАР БЎЛГАН ВА БУ ТАРИХИМИЗ БЎЛАГИ БУ!
Хўй санлар! Фаразан бир жойда “Шайтонкўприк” деган номни кўрсанг ҳам тегма! Худди ўша жойлар катта тарихий маънога эга! Сани бор-йўғи 60-70 йиллик бемазмун, ифлос умрингдан ва ҳатто ота- боларингни умридан ҳам улуғ давр ва катта тарихи бор ўзини! Шунча бошқарувда туриб ўрис тегмаган ҳатто ўша жой номларига! Илгари Ўзбекистон ҳудудида учта “Хотинкўприк” ва “Кампиркўприк” деб номланган жойлар бор эди. Ғалча номлар қўйиб, эндиликда улардан ном нишона қолмаган. Ваҳоланки илгари маҳрами йўқ аёллар чарх йигириб, дугчилик қилиб, ҳажга пул-маблағ йиғиб, маҳрами йўқлиги жиҳатдан ҳажга боролмай ўша маблағига кўприк солишган ёки мусофирхона қурдирган момоларимиз бўлган. Шунинг учун “Хотинкўприк”, “Кампиркўприк” деган жойлар...
Ўзи айб бизда. Ҳозирги саводхон зиёлилар бошқарувдаги муҳим постларни эгаллаши керак эди. Буларнинг айби шуки – бирлашмайди, дидсизлар ва саводсизлар бирлашганидек бирлашмайди ва бошқарувга қизиқмайди.
Назаримда бу дидсизлик даври ҳали холва. Жуда кўп шарманда бўлган жирканч нусхалар диний ваъз қиладиган, ишкофдан кўла кўтариб чиққан ва бу шармандаликдан ўзини ўлдириши ё бош олиб чиқиб ғойиб бўлиши керак бўлган кишилар рекламаларга чақириладиган ва бу рекламалар бутун ижтимоий тармоқни тўлдирадиган Шармандалик даврига ҳам кириб келдик...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1