"Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан ёзмоқдаман. Бизда "Билайн" уяли алоқа оператори тармоғи жуда суст ишлайди. Ҳатто шаҳар марказида ҳам алоқа сифати қониқарсиз. Компания вакиллари “Алоқа сифатини яхшиладик, фалонча янги таянч станциялар қурдик”, дея мақтаниб ҳисобот беришади. Лекин аҳвол ёмонлашса ёмонлашмоқдаки, яхшиланмаяпти. Ҳар ой ҳисобимга аллақанча пул тушираман, бунинг эвазига интернет трафиги ҳам беради.Лекин хизмат сифати пастлигидан ўша трафикнинг 10 фоизини ҳам ишлатолмайман. Хуллас, пулларим ҳавога учяпти, холос. Дунёда алоқа сифати яхшиланаётган бир пайтда бизнинг "Билайн" пастга шўнғиш ва одамларнинг пулини шилиш билан банд.Гапларим исботини илова қилмоқдаман". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-beeline/29076768.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 104