“Даракчи” газетаси таҳририятига электрон почта орқали Фарғона политехника институти Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, шоир Равшан Мадумаров (Нурсух)дан эътироз хати келди. Мактубда ёзилишича, хонанда Сардор Мамадалиев шоирнинг шеърини ўзгартириб куйлаган экан. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида шоир билан боғландик...
— Хатингизда “Яқинда қўшиқчи Сардор Мамадалиев томонидан яна бир янги “совға” бўлди, яъни Охунжон Мадалиевнинг “мадҳия”сига айланган, менинг қаламимга мансуб, “Унутмоқ осонмас бизларни” қўшиғи сўзлари бузиб куйланди. Бу каби қилиқлар унинг учун ўзини танитишнинг йўли. Лекин бу йўлнинг нотўғрилигини ўзи қанча эрта англаб етса, шунча яхши бўлар эди”, — деб ёзган экансиз. Шеърнинг айнан қаерини ўзгартирган?
— Устоз санъаткорлар куйлаган жуда кўп қўшиқларни бузиб, яъни бошқа куйга солиб ўз талқинида куйлаяпти. Бунга унинг ҳаққи йўқ. Айнан “Унутмоқ осонмас бизларни” шеъримни ҳам бутунлай ўзгартириб, мусиқасинигина сақлаб қолган ҳолда куйлади. Асабим бузилгани учун Сардор куйлаган қўшиқни эшитмадим.
— Унда ўзгартирганини қаердан билдингиз?!
— Эшитдим, фақат сўзлари ёдимда қолмади.
— Унинг талқинидаги қўшиқни эшитгач, Сардор билан боғланиб масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдингизми?
— Йўқ, боғланмадим. Ёш бола билан масалага ойдинлик киритиб ўтиришни ўзимга эп кўрмадим. Ҳатто сизларга хат ёзишдан аввал ҳам роса ўйладим... Устоз санъаткорлар куйлаган, халқнинг дилидан жой олган қўшиқларни бузиб, ўз талқинида куйлайвериш бу — хато. Масалан, Россияда Алла Пугачёва, Филипп Киркоровнинг қўшиғини биров бузиб куйлаб кўрсин-чи, нима бўларкин? Нега энди бизнинг ёш хонандалар бунга журъат қилиши керак? Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг бир қўшиғида шундай жумлалар бор: “Бировнинг қўшиғи билан обрў топгунча, ботқоқда қурбақа бўлиб сайраган маъқул”. Ушбу мисранинг нақадар тўғрилигига бугун янада амин бўлдим. Наҳотки бундай бузғунчиларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаса?
Иккинчи томоннинг ҳам фикрини билиш учун хонанда Сардор Мамадалиевнинг фикри билан қизиқдик.
— Сардор ака, “Унутмоқ осонмас бизларни” шеър муаллифи устингиздан шикоят қилиб, таҳририятимизга мурожаат қилди. Шоирнинг айтишича, шеърининг сўзларини ўзгартириб куйлабсиз?
— “Унутмоқ осонмас сизларни” шеърини икки йил аввал андижонлик шоир Омадбек Вафо юборганди. Мавриди бўлгани учун ўтганларни хотирлаш мақсадида шу шеърни қўшиқ қилдим. Билишимча, Омад Вафо устоз санъаткоримиз куйлаган қўшиқдан илҳомланиб, мухаммас ёзган. Назаримда, бу шеърни бузишмас, шоирга бўлган ҳурмат-ку?! Мавжуд шеърдан яна бир шеър “туғилгани”, ўтганларни хотирлаш учун яна бир янги қўшиқ ёзилгани қувонарли ҳол-ку. Ижодкорларга бир-бирининг ортидан бундай шикоят, норозилик билдириб юриш ярашмайди. Яхшиликни тарғибот қиладиган соҳа вакилларидан биримиз. Аксинча, шоиримиз Равшан Нурсух биз билан ҳамкорлик қилсинлар, ҳамкорликда янги қўшиқлар ёзайлик.
Охунжон Мадалиев ижросида куйланган шоир Равшан Нурсухнинг 1992 йилда ёзилган шеъри:
“УНУТМОҚ ОСОНМАС БИЗЛАРНИ”
Сояман ортингдан эргашган,
Ёстиқман тунлари дардлашган,
Тушингман ўнгингга алмашган,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Юракка ўқ санчган камонман,
Юзингга ранг сочган сомонман,
Ёмонман, мен ўша ёмонман,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Афсусман эгилган бошларда,
Тим қаро, уюлган қошларда,
Армонман кўздаги ёшларда,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Қалбингни тарк этса вафолар,
Ўрнини эгаллар жафолар,
Бу дардга йўқ эрур даволар,
Унутмоқ осонмас бизларни.
Сояман ортингдан эргашган...
Сардор Мамадалиев ижро этган вариант:
“УНУТМОҚ ОСОНМАС СИЗЛАРНИ”
Соясиз булутга эргашган,
Сизларга яхшилик эргашган,
Соясиз булутга тирмашган,
Сизларга яхшилик эргашган.
Ёдингиз дилларга жойлашган,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Сиз йўқсиз қалбимда яролар,
Айтинг бу дардни ким даволар.
Шукр бор сиз айтган наволар,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Афсусдан эгилди бошлар ҳам,
Соғиниб уюлди қошлар ҳам,
Фироқдан денгиздир ёшлар ҳам,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Бу дунё ўткинчи бевафо,
Сиз шоир, сиз ҳофиз, сиз даҳо
Ушбу дам қалбимда бир видо,
Унутмоқ осонмас сизларни.
Комментарии 17
Мен хам хамма катори кушикни келинг бузиб демейликда узгартириб дейлик бу хеч кандай розиликсиз узгартириб ёзилиши хурматсизлик деб биламан бу масалани айнан шу кушик масаласини хам каердадир чикишини кутарилишини кутёган эдим мен бу ёзувни шундай ёзябманки тасирчанлигим ва каттик жахлим чикканидан согликни бир муддатга йукотиб ёзябман.Шоирни "Дилором", " Фаргонада бир киз бор", "Рост экан" шерларини Озодбек Назарбеков куйлаганлар "Мухабаттжон" шерларини Гайрат Усмонов куйлаганлар барака топишсин шоир бир неча йилдан бери фаолиятлари бошка касбда булиб шерларни кушик килишда вактлари булмаган ёш шоиримиз адашиб ёзибди майли у когозда агар китобга босилса бу хато Кушикчи оммага куйлайди ва кушик аввалида охирида хеч кандай гап сузсиз Сардорни б...ЕщёШоиримиз Равшанбек Мадумаров "Нурсух" исмли тахаллус билан бир неча йилдан бери ижод киладилар айнан тахаллусни Охунжон Мадалиевни узлари куйганлар шоир анчагина андиша билан ёзибдилар гапирбдилар
Мен хам хамма катори кушикни келинг бузиб демейликда узгартириб дейлик бу хеч кандай розиликсиз узгартириб ёзилиши хурматсизлик деб биламан бу масалани айнан шу кушик масаласини хам каердадир чикишини кутарилишини кутёган эдим мен бу ёзувни шундай ёзябманки тасирчанлигим ва каттик жахлим чикканидан согликни бир муддатга йукотиб ёзябман.Шоирни "Дилором", " Фаргонада бир киз бор", "Рост экан" шерларини Озодбек Назарбеков куйлаганлар "Мухабаттжон" шерларини Гайрат Усмонов куйлаганлар барака топишсин шоир бир неча йилдан бери фаолиятлари бошка касбда булиб шерларни кушик килишда вактлари булмаган ёш шоиримиз адашиб ёзибди майли у когозда агар китобга босилса бу хато Кушикчи оммага куйлайди ва кушик аввалида охирида хеч кандай гап сузсиз Сардорни бу холати интернет оламида таркалмаганда ва биринчиси булгандаям майлийди Киличбек огохлантирган ва бир муддатга уришиб колишгани хам рост сухандон кизимиз сиз ёшлик килибсиз масала ойдинлашмабди огохлантирилгандан кейинги иш хафахонлик норозилик ва мархум Охунжон Мадалиевга хурматсизлик деб биламан агар имконим булганда Охунжон Мадалиевни уйларида клип олган булардим Сардорга нима керак билмайман омади бор экан хурмат топди кутарилди бу даражада хар кандай шерни кушик килса ярашади обру топади пул топади лекин кайта-кайта Охунжон акани ижодига розиликсиз куйлаши мутлако нотугри