Бунда харид қилинган чипталарда саналар ўзгармайди, фақат ойлар алмашади. Мисол учун, 29-мартга олинган чипта 29-июнь куни ҳақиқий ҳисобланади, 3-апрель кунги концерт 3-июлда бўлиб ўтади. Мазкур ҳолатда, чипта харид килган мухлисларнинг рақамлар борасида чалғимасликлари, қолаверса, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан келадиган томошабинларнинг чегарада муаммоларга йўлиқмасликлари устувор йўналиш сифатида кўриб чиқилди. Яъни, Ўзбекистонда 3 ҳафтада карантин ниҳоясига етган тақдирда хам, Козогистонда бу жараён чўзилиши эҳтимоли йўқ эмас. «Миллион» жамоаси юзага келган вазиятда ўз мухлисларидан саломатликларига кўпроқ эътибор беришларини сўрайди.
ЭСДАН ЧИКАРМАНГ, ЭНГ ЗЎР САНЪАТКОРНИНГ ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ КОНЦЕРТИ ҲАМ СОҒЛИГИНГИЗ ОЛДИДА ҲЕЧ НАРСА ЭМАС! БУ СИНОВНИ БОШИМИЗНИ БАЛАНД КЎТАРГАН ҲОЛДА БИРГА ЕНГАМИЗ ВА НАСИБ ЭТСА ЁЗДА ЭНГ ЯХШИ ДАСТУР БИЛАН КЎРИШАМИЗ!!! P.S.: Новосибирск, Самара, Москва, Истанбул шаҳарларига гастроллар бўйича яқин кунларда маълумот берилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1