“Кимни жонисиз?” – дерди эри паст овозда. У томондан шунга мос жавоб бўлди шекилли, эри кулиб юборди.
– Шундай бўлсин, – деди сўнг хушнуд жилмайиб.
Нигора қотиб қолди. Ваннахонага кириб, яна Гулнозага қўнғироқ қилди. Рақам ҳамон банд. Демак, эри у билан гаплашаётган экан. Наҳотки, “ўраган” бўлса? “Битта зиёфатга тушдим, шекилли”, деди Нигоранинг ҳафсаласи пир бўлиб. Аммо ишонгиси келмади. Шундай мўмин – қобил, оғир – босиқ, тартиб – интизомли эри ўзи яхши танимайдиган бир аёлнинг гапларига лаққа тушганлиги аҳмоқликдек туйилди унга. Гулноза қандай аврадийкин, нималар дедийкин? Жуда ширин гаплардан гапирган бўлса керакда. Фақат аёлларгини қулоғи билан севади, деб эшитгандим. Аммо эркакларга ҳам ширин гап мойдек ёқарканда. Тўхта, балки улар учрашишган бўлсачи? Гулнозанинг ўзига яраша жозибаси бор. Эри мафтун бўлиб қолган бўлсая? Балки, чин кўнгилдан севиб қолгандир. Шундай хаёллардан Нигоранинг юраги орқасига тортиб кетди. Рашки қўзигандан ҳозироқ бориб, Гулнозанинг сочларини битталаб юлгиси келди. Қўллари қалтираб рақам тераркан, ҳарқалай, Гулнозанинг телефони бу сафар банд тушмади.
– Сен нималар қиляпсан ўзи? – деди Нигора у билан салом-алик ҳам қилмай.
– Нимани нима қиляпман? – ҳайрон бўлди дугонаси.
– Эримни? Нега бунча унга ёпишиб олдинг?
– Ўраяпман, келишув шундай бўлгандику.
– Бўлди, ўрашни тўхтат! Мен енгилдим. Зиёфат мендан.
– Тўхта, ўраш ўзимга ҳам ёқиб қолди – деди Гулноза шарақлаб кулганча.
– Ўв, бас қил дедим сенга! Эримни тинч қўй!
– Аммо эринг, ҳақиқатан ҳам, зўр эркак экан, – Нигоранинг дўқ-пўписасига парво ҳам қилмай деди Гулноза. – Умримда бундай эркакни учратмаганман. Қайси археолог топиб берган сенга уни, билмайман.
– Бас қил, дедим!
– Эринг мени, ҳақиқатан ҳам севиб қолганга ўхшайди. Ҳар учрашганимизда шунақаям ҳаяжонланадики . . .
– Ҳали учрашдинглар ҳамми? – тутоқиб кетди Нигора.
– Қўрқма, бошқа нарсага ўтганимиз йўқ ҳали. Фақат учрашиб турибмиз.
– Ҳали дейишингдан бошқа нарсага ҳам ўтадиган ниятинг бор, шекилли? – тепа сочи тикка бўлди Нигоранинг. – Агар хозироқ бас қилмасанг. . .
– Нима қиласан? – хотиржам тарзда деди дугонаси.
Нигора қотиб қолди. Дарвоқе, дугонаси бас қилмаса, нима қилади? Тўғрироғи нима ҳам қила оларди? Қўлидан нима келади ўзи?
– Гаровда ютқаздим дедим, – йиғлагудек бўлди Нигора.
– Бу ўйин менга ёқиб қолди, дедим, – Нигоранинг гапига мос тарзда жавоб берди Гулноза.
– Сен... сен... бўғзига нимадир тиқилиб тутилиб қолди Нигора.
– Нима мен?
– Нима қилмоқчисан ўзи? Эримни тортиб олмоқчимисан?
– Тўғриси, билмайман. Аммо билганим, мен ҳам эрингни севиб қоляпман, шекилли. . .
Бу гапдан тахта бўлиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаганда Гулноза аллақачон телефонини қўйиб қўйган, тут-тутлаётган қисқа овоз уни масхаралаётгандек эди гўё. . .
Кейинги "гап" гача Нигора зўрға чидади. Чунки фақат ўшандагина Гулноза билан очиқчасига гаплаша олиши мумкин эди у. Аммо Гулноза гапга келмади. Нигора йиғлаб – йиғлаб дугоналарига унинг қилмишларини айтиб берди. Дугоналари бири олиб, бири қўйиб қоралашди, ҳаммалари бир бўлиб унинг ақлини киритиб қўйишга келишиб олишди. Орадан бир хафта ўтгач, Нигорага Гулнозанинг ўзи қўнғироқ қилиб, “гаплашиб олишимиз керак”, деди. Нигоранинг юраги шув этиб кетди. Кичикроқ бир кафеда дугонаси билан юзма – юз ўтираркан, унинг сочига чанг солишга ҳам тайёр эди у.
– Ёмон қўрқдинг а? – деди Гулноза уни мазах қилгандек.
Нигора бир қимтиниб қўйдию, аммо лом – мим демади. Кўзлари тўла ғазаб билан дугонасига тикилиб тураверди.
– Эр бермоқ жон бермоқ эканми? – янa уни эрмак қилди дугонаси.
– Мақсадга ўт ! – милтиқдан ўқ отгандек деди Нигора.
– Мақсадга ўтсам, эринг ҳам менга ёқиб қолди.
– Вой, аблаҳ–эй !
– Ўтир, – Нигоранинг елкасидан ушлаб, жойига ўтирғизиб қўйди Гулноза.
– Агар лафз қилмаганимда, тўғриси эрингни тортиб олардим. Аммо мен дугонасининг эрига кўз олайтирадиган номард эмасман. Фақат сенга бир маслаҳатим бор.
– Маслаҳтингни пишириб е!
– Эшит ! Сенга асқотиб қолади. Йўқса, эрингдан айрилиб қоласан, – Гулноза шундай деб оғир тин олди. – Эрингни ҳаётида сендан бошқаси аёл бўлмаган. Аммо шу бўлишинг бўлса, бундай аёл албатта, бўлади. Биласанми нега? У ширин сўзга, меҳр-муҳаббатга мухтож эркак. Жудаям мухтож.
– Сенга ўзи шундай дедими?
– Йўқ, буни ўзим сездим.
– Мен унга ҳеч қачон ёмон муносабатда бўлмаганман, билдингми?
– Тўғри, аммо яхши муносабатда ҳам бўлмагансан. Унга нисбатан қалбингда ҳарорат бўлмаган. Ҳурматини жойига қўйгансан, ювиб–тарагансан, ош–овқатин бергансан. Аммо эр–хотин ўртасидаги муносабат фақат шу билан ўлчанмайдида.
– Эрим билан танишиб, файласуф бўлиб кетибсанми?
– Мен каби ҳаёт кечирсанг, сен ҳам файласуф бўлиб кетардинг. . .
Хуллас ўша куни Гулноза Нигорага жуда кўп нарсаларни гапириб берди. Ҳатто эри билан телефондаги ёзишмаларини ҳам кўрсатди. Нигора эрининг Гулнозага ёзган дил изҳорларини ўқий туриб, ичидан нимадир узилгандек бўлди. . .
– Мен бугундан бошлаб йўқман, чет элга кетганман, – деди Гулноза таъкидлаб, – рақамимни ҳам ўзгартираман. Биламан, эринг бундан қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Аммо сен унга жаҳл қилмасдан рухан далда бўлишинг, кўнглига йўл топишинг керак. Ўзи шу ишни бекор қилдикда, – деди сўнг афсус билан – эрингда шунчалар улкан қалб борлигини билганимда, бу ишга асло қўл урмаган бўлардим. Тўғри, ҳамма эркаклар ҳам бир хил эмас. Аммо меҳр муҳаббат, эъзоз ва эътибор ҳамма эркакка керак экан.
Нигора уйга қайтаркан, энди эри билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлар, нима қилса, у дугонаси Гулнозани унутиб, яна унга ва оиласига меҳр қўя олиши ҳақида бош қотирарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 77
– Нимага одамлар сизларнинг макр-ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди. Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли материялдан бир нарса тикиб беринг. Ўғлим севишганига совға қилмоқчи.
Шунда тикувчи чиройли қилиб тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб:
– Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими, деб кириб хотинига билдирмай уйига ташлаб чиқибди.
Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
– Қойил, – дебди.
Аёл:
– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
– Бўлиши мумкинмас, агар а...ЕщёШайтон бир аёл билан тортишибди:
– Нимага одамлар сизларнинг макр-ҳийлаларингни гапиради, аслида мен ҳийла ва макрда кучлиман..
Аёл:
– Қўй бу гапларни, ана у ерда ишлаб турган тикувчи кишини кўряпсанми, шуни ҳозир васваса қилиб хотинини талоқ қилдира оласанми?
Шайтон:
– Албатта деб бориб, тикувчига ҳар хил васвасалар қила бошлабди. Тикувчи хотинини жуда яхши кўрганлиги сабабли у ҳақда фикрлаб ҳам кўрмабди.
Шайтон шунда ноумид бўлиб қайтибди. Кейин аёл:
– Энди сен қараб тур.
Аёл бориб тикувчига дебди:
– Менга энг чиройли материялдан бир нарса тикиб беринг. Ўғлим севишганига совға қилмоқчи.
Шунда тикувчи чиройли қилиб тикиб берибди.
Кейин аёл ўша кишини хотинининг уйига бориб:
– Уйингизда намоз ўқиб олсам бўладими, деб кириб хотинига билдирмай уйига ташлаб чиқибди.
Тикувчи уйига келиб рўмолчани кўриб, хотинини талоқ қилибди.
Шунда шайтон аёлга:
– Қойил, – дебди.
Аёл:
– Шошмай тур, энди бир гап билан унинг хотинини қайтараман, – дебди.
Шайтон:
– Бўлиши мумкинмас, агар айбингни бўйнингга олсанг, ўзинг балога қоласан.
Аёл:
– Қараб тур ..
Сўнгра аёл тикувчига бориб дебди:
– Менга кеча тикиб берган рўмолчани ўзидан яна қилиб беринг. Кеча бир бечора хотинникида намоз ўқиб эсимдан чиқибди. Қайтишга уялдим!
Шунда тикувчи хотинининг айбсиз эканини тушуниб яна қайтиб олибди.
Шунда шайтон айтибди:
– Мен шогирдингизман, хоним!