Мендан ўтса неки ўтди, тинглангиз иқроримни,
Аллоҳга ҳамд, якка дедим ул Парвардигоримни.
Умр бўйи қилган бўлсам биргина савобли иш,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Неки ёмонлик феълимда - кўча кўйга бир ҳавас,
Дилозорлик кенг ҳовлимга зинҳор тегишли эмас.
Қай кун йўлнинг бир четидан олиб ўтгандим бир хас,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Эҳтимол мен гоҳ суҳбатни ғийбатга бурорим бор,
Ҳар нарсани нафсим ила тинглабон кўрорим бор.
Аҳволи танг мендек ғариб сиздан бир сўрорим бор,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Ёшлигимдан ҳар кўнгилга ҳасадим йўқдир сира,
Сизда бори менинг кўнглим қилмайди асло хира.
Таҳажжудга турар вақтда менинг хаққимдан кўра,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Аллоҳ ҳаққи мен улардан олгандирман андоза,
Асли ота-онамники неки бор менда тоза.
Дин аҳкомин етказди деб элга қилмай овоза,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Элнинг оғзин ёпиб бўлмас, жуда яхши биламан,
Ўз аҳволим кўриб баъзан йиғлайман, гоҳ куламан.
Мен сизнинг ҳаққингизга тинмай дуо қиламан,
Дуо қилиб қўйсангиз бас падари бузрукворимни,
Жигарбандим, муштипарим ул онаизоримни.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3