Ушбу тест британиялик руҳшунос Пип Уилсон томонидан мактаб ўқувчиларининг фанларни ўзлаштириш даражасини билиш учун яратилганди. Бироқ орадан кўп ўтмай бу тестдан нафақат ўқувчилар, балки катталар ўртасида ҳам фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. У орқали инсоннинг руҳий, моддий ва маънавий ҳолатини аниқлаш мумкин.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратда дарахт устида, остида, ёнида турли ҳолатда турган одамлар акс этган ва уларнинг ҳар бирига алоҳида рақамлар бириктирилган. Суратни диққат билан кузатинг ва ўзингизга ёққан, сизнинг ички оламингизни, ҳисларингизни акс эттирган, шу билан бирга келажакда ўзингизни шундай кўринишда кўришни хоҳлаган рақам эгасини танланг.
Рақамлар нимани англатишини билишдан аввал суратдаги одамчаларга яхшилаб назар солинг. Агар жавобларни олдиндан ўқиб кейин суратдан ўзингизга мос одамчани танласангиз, тест жавоби нотўғри бўлади.
1, 3, 6, 7 рақамларини танлаган бўлсангиз:
Сиз ўз мақсади сари ҳеч қандай тўсиқларга қарамасдан интиладиган кишилар сирасига кирасиз. “Интилганга толе ёр” мақоли айнан сизнинг характерингизга мос.
4 рақамини танлаган бўлсангиз:
Ҳаётингизда ўзингиз учун қулай шароитларни яратиб бўлган инсонсиз. Ёки ана шундай шароитни юзага келтиришда астойдил ҳаракат қилаяпсиз. Сиз кичик куч сарфлаб қилган меҳнат катта омад ва ютуқларни олиб келиши мумкин.
2, 11, 12, 18, 19 рақамларини танлаган бўлсангиз:
Атрофдагилар, яқинларингиз ва дўстларингиз сизга бутунлай ишонишлари мумкин. Сиз ҳар қандай ҳолатда сизнинг ёрдамингизга мухтож бўлган кишига ёрдам қўлини чўза оласиз.
5 рақамини танлаган бўлсангиз:
Ҳам руҳан, ҳам жисмонан жуда чарчагансиз. Қалбингиз ва руҳиятингизда ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Гуё кучингиз шам каби эриб бораётгандек… Ўзингизни чалғитишга ва ҳаётингизда мавжуд бўлган нарсалардан яхшилик хикмат излашга ҳаракат қилинг.
9 рақамини танлаган бўлсангиз:
Сиз зерикиш, тушкунлик нималигини билмайсиз. Чунки ушбу икки туйғуга бўлган нафартингизнинг чеки йўқ. Сизга қолса ҳар кунингиз байрамдек ўтса…
13 ва 21 рақамларини танлаган бўлсангиз:
Сиз одамлар билан имкон қадар камроқ яқинлашишга, суҳбатлашишга уринасиз. Бировларнинг айтган гапларини кўнглингизга тез ва жуда яқин оласиз. Арзимас сабаблар туфайли ваҳимага тушасиз. Тақдирингизда сизни арофдагилар билан таништиришга ва оламни кўрсатишга ҳаракат қилувчи киши пайдо бўлса, унинг қўлларидан маҳкам тутинг.
8 рақамини танлаган бўлсангиз:
Ўзингизга оро беришни жуда яхши кўрасиз. Ёлғизликни яхши кўрасиз.
10 ва 15 рақамини танлаган бўлсангиз:
Ҳар қандай шароит ва ҳолатга осон мослаша оладиган инсонлар тоифасидансиз. Ҳаётингизда сизни илҳомлантирадиган сизга куч берадиган кимдир ёки нимадир бор.
14 рақамини танлаган бўлсангиз:
Ички ташқи оламингиз ўртасида жанг кетмоқда. Ҳисларингизни жиловлай олмасликдан қўрқасиз. Юзага келган вазиятга сабаб бўлган омилларни бирма-бир кўз олдингиздан ўтказинг жавоби топилади ва ҳаммаси ўз ўрнига тушади.
20 рақамини танлаган бўлсангиз:
Сизда манманлик ҳисси жуда кучли. Лидерлик қобилиятингиз ҳам бор. Аммо сиз лидерликдан тўғри фойдалана олмайсиз. Бошқача қилиб айтганда, ҳамма нарсани ўз фойдангизга ҳал қилишни яхши кўрасиз. Сизнинг ўз фикрингиз бор, бошқаларникини эшитганингиз билан, ўз билганингиздан қолмайсиз.
16 рақамини танлаган бўлсангиз:
Сиз кимнидир қўллаб-қувватлашдан, у қилиши керак бўлган ишларни қилишдан, бировнинг муаммоларига аралашаверишдан чарчагансиз. Агар 17 рақами диққатингизни тортмаган бўлса, демак, сиз яқинларингизнинг ёрдамига суянадиган инсонлардансиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 61