Ранглар Сизнинг бир қисмингизга айлансин.
Қизил ранг — Сизнинг ичингизда катта эҳтирос яшайди. Сиз оптимист, дилкаш, мард, жасур инсонсиз. Ўзингиз учун ушбу рангни кашф этиб, сиз албатта ўз мақсадингизга эришасиз.
Қирмизи ранг — Сиз одамларга сезиларли таъсир кўрсатишингиз мумкин. Агар ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ёки иккинчи ярмингиз орасида машҳурликка эга бўлишни истасангиз – айнан ушбу рангни танланг.
Сариқ ранг — Сиз фаол ҳаётни севадиган ижодий кишисиз. Сиз ўзингиз учун ҳар доим қизиқарли саргузаштларни топасиз. Сизнинг кучли жиҳатларингиз: оригиналлик, ўзига ишонч, ҳаётга қувонч кўзи билан қараш.
Яшил ранг — Сиз ўзингиз келишувчансиз. Сизни ҳеч нарса хавотирга солмайди. Сиз учун турли хил воқеалар мутлақо аҳамиятсиз. Ким ўзи учун яшил рангни кашф этса қуйидаги ижобий сифатларга эга бўлади: ҳамма билан келишиб кета олади, тасаввури кучли ривожланган, ишчанлик қобилиятига эга.
Зангори ранг — ўзингиз учун ушбу рангни кашф этиб, ҳикмат, сабр, осойишталикни ўрганасиз. Бу ранг одамларга катта руҳий қувват беради ва ўз фикри устидан назорат қилишни ўргатади.
Кўк ранг – инсон учун кучли руҳ ато этади. Агар ўзингизда ишонч етишмайдиган бўлса – ўзингиз учун бу рангни очинг, Сизнинг ҳаётингиз ишончли бўлади.
Сиёҳ ранг — кучли ранглардан бири. Бу ранг Сиз учун этакчилик, донолик ва муҳаббатни очади. Сиз ихтирочилик қобилиятига эга ижодий шахсга, имонли ва медиум қобилиятли эга шахсга айланасиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8