Ортиб борар, кун сайин ғавғо
Қолиб кетар битта муаммо
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Дўст дўстига тошлар отмасин
Ғанимларга сиринг сотмасин
Сўзим зинҳор оғир ботмасин
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Келиб қолди англамоқ вақти,
Қани қалбда иймоннинг шахти
Яратганнинг келмасми қаҳри
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Аҳли башар барчаси якдил
Эй мусулмон, жамики софдил
Бизлар, бир тан бир жонмиз ахир
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Қолиб кетмай кўнгилдан кўнгил
Сиз жигарим, дўсти ёр сингил
Бир покланиб руҳ тортсин енгил
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Ўтиб кетар тўрт кунлик умр
Бу ҳаётнинг маъноси надир
Яқинларни этайлик қадр
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Бойлик дунё, қилмагай вафо
Ўткинчидир, лаҳзалик сафо
Бисотимиз бир энлик мато
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Қайнаб тошсин меҳр булоғи
Юракларда қолмасин доғи
Қадрлигим диллар ардоғи
Оқибатдан сўзланг одамлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев