Институтда таҳсил олиш ҳиссиёти бошқача бўларкан. Баҳайбат шаҳар, баланд иморатлар, улкан орзулар, катта болалар… Мактаб ва коллежда атрофингдаги тенгдошларинг дунёга беғубор кўзлар билан боқувчи, ҳали болалиги ортда қолмаганлар бўлса, бу ерда қатъиятли, дадил, ўз кучига ишонган, ўз йўлини топган, мақсадини аниқ биладиганлар даврасидасан. Ҳар бири ўзига хос хислатга эга алоҳида бир дунё. Уларнинг кимлигини билиш ва оламига кириш ҳам улкан завқ бағишлайди. Курсдошларим билан тезда тил топишиб кетдим, фақат бир қиздан бўлак… Жамила. Қўнғирсоч, чеҳраси беғубор қиз, бир қарашда диққатни тортадиган даражада сулув эди. Айниқса, катта-катта мунгли кўзларининг чиройи ҳавас уйғотарди. Бу қизни суҳбатга тортиш амримаҳол эди. Биз у ҳақда исмидан бўлак ҳеч нарса билмасдик. Қаердан ҳам билардик, ахир бу индамас қиз ҳеч кимга қўшилмасди. Бу, айниқса, катта танаффусда билинарди. Бир бурчакда ўйчан тенгдошимнинг мунғайибгина туриши боқувчисиз қолган мушукчани эслатарди. Унинг қўйнига қўл солиб кўриш керак, дея кўнглимдан ўтказдим. Жамила ёрдамга муҳтождай туйилди, назаримда. Унга кулишни ўргатгим келди. Бизга ўхшаб беғам, қувноқ қизга айланишини истардим. Бунинг учун у, энг аввало, биз олти дугонанинг сафига қўшилиши керак эди. Жамилани қаторга киритамиз. Бу таклифга қарши чиққанлар ҳам бўлди, бироқ ягона сабаб — унинг беозору беғубор чеҳраси қаршиларнинг шаштини қайтарди. Хуллас, Жамилани қўярда- қўймай даврамизга чорлайдиган бўлдик. Унинг бизга қўшилиб-қорилиб кетиши осон кечгани йўқ. Аммо меҳр музни эритади, тошдан гул ундиради, деганлари рост экан. Бу индамас бизга эл бўлди ва бир ажойиб кунда ёрилди.
— Икки ой аввал мен ғаройиб қобилиятимни йўқотиб қўйдим, — деди у кўзлари ёшланиб.
У бу гапни шу қадар қайғуга ботиб айтдики, гўё энг яқин одамини тупроққа қўйгандек эди. Унинг жиққа ёшга тўлган кўзларини кўриб: «Одам ҳам қўлидан келадиган ишни йўқотиб қўйганига шунча изтироб чекадими? Қандай кетган бўлса, у бир кун шундай ғойибдан пайдо бўлар. Шунга шунчами, хайриятки, онаси ўлмабди», — дедим ичимда.
У юзида қотган икки томчи ёшини артиб, давом этди.
— Мен авваллари ундан халос бўлишни истардим. У яшашимга халал беради, деб ўйлардим, бироқ адашибман. Балиқ сувсиз туролмаганидек, мен ҳам усиз яшолмас эканман. Ҳаётимга мазмун-моҳият бағишлаган нарса айнан шу қобилият эканлигини энди фаҳмладим. Уни ортга қайтариш учун ҳозир жонимни жабборга беришга ҳам тайёрман.
— Қизиқ, жонингни жабборга беришга маҳтал қилган қобилиятнинг номи нима, билсак бўладими, Жамила? — деб сўрадим сабрсизлик билан.
— Ёзувчилик. Бу қобилият ўн икки ёшимда пайдо бўлганди. Онам билан опамнинг ўлимидан кейин…
У гапиролмай қолди, менинг этларим эса жимирлаб кетди. Онаси, десам, бу қиз онаси тугул жондан азиз жигаридан ҳам жудо бўлишга улгурган экан. «Тани бошқа дард билмас», деганлари шу бўлса, керак-да. Нега бу жим юради, десам, дарди ичида экан-да. Муштдеккина қизнинг бошида шунча ташвиш, шунча ғам. Бир муддат у кўзимга орамизда энг ақли расо қиз бўлиб туйилди. Дугоналаримга боқдим, кўзларидан сизиб чиққан ёшни артаётганлар худди шундай аҳволда эдилар. Биз энди Жамилага яқинроқ келдик. Бутун вужудимиз қулоққа айлангандек эди гўё.
— Опам тузалмас дардга чалиниб, ўн беш ёшида вафот этди. Онам бу жудоликни кўтаролмади. Опамнинг ўлимидан кейин уч ой ўтмасидан онажоним ҳам бизни тарк этди. Ғамга ботган отам ёнида бўзлаб қолавердим. Онамнинг, менга доим ёрдам берадиган опамнинг ўлимига куярдим. Баъзан кечалари унинг ёнимда бўлиб қолишини хоҳлардим.
Отам уйланди. Ўгай онам менга кун кўрсатмасди. Аччиқ калтаклардан кўз очирмайдиган онамнинг зулми ҳақида отамга оғиз очай, десам, мени эшитмасди. Яқинларимиз эса оч қорним, тинч қулоғим, қабилида иш тутиб, бу можароларга аралашмасди. Хуллас, мен қалам билан овунадиган бўлдим. Аввал шеърлар, сўнг кичик- кичик ҳикоялар дафтар саҳифаларидан ўрин ола бошлади. Ҳар бир ҳикояда опамнинг қиёфасини чизар, уни тасаввуримда минг марталаб тирилтирардим. Кундалигим ҳам бор эди. У орқали ҳар кун опам билан суҳбат қурардим. Ниҳоят, мўъжиза юз берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам узоқ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим.
— Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров.
Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди.
— Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб.
— Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.
Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан ...ЕщёМен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди.
— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.
Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб:
— Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди.
Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман…
Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.