Юраклар музласа тош котиб колса.
Хакнинг кýз гардида ёш котиб колса.
Пардарнинг олдида киз ётиб олса.
Киёмат биродар киёмат.
Жигарлар бир-бирин кýзин ýйсалар.
Урсалар,сýксалар,бýгзин сýйсалар.
Хамма харом чайнаб,чайнаб тýйсалар.
Киёмат биродар киёмат.
Хижоблар ýралса никоб ýрнида.
Аёл зино килса фарзанд корнида.
Хайдашса иймону,инсоф, орнида.
Киёмат биродар киёмат.
Осийлар жабридан ýлса мусулмон.
Гунохга бýй кадар тýлса мусулмон.
Ёмон яхши бýлса,яхшилар ёмон.
Киёмат биродар киёмат.
Азон чор этсаю уйгонмаса эл.
Окибат дод солса кýз ёшлари сел.
Дуч келган далага ниш кадаса бел.
Киёмат биродар киёмат.
Дарёлар куриса,чýллар гулласа.
Бандаси бандага банда пулласа.
Очлар хам,тýклар хам шукр килмаса.
Киёмат биродар киёмат.
Мозорлар йýкловсиз унса ниш,камиш.
Эрлар эр кучоклаб килса гийбат,миш.
Зýрларсиз,зарларсиз битмаса хеч иш.
Киёмат биродар киёмат.
Аклни мавх этса дабдаба, хашам.
Гунохлар Шамс мисол,бýлса савоб шам.
Ёлгони рост килса алдамчи касам.
Киёмат биродар киёмат.
Хирс билан сулх битса аканинг кýнгли.
Бозорда тан сотса муслима мунгли.
Бандага одобдан дарс берса юнгли.
Киёмат биродар киёмат.
Келган кýз богласа дунёга, молга.
Ёш кизлар ёр бýлса дунёли чолга.
Биров ох чекмаса бундайин холга.
Киёмат биродар киёмат.
Жарга бош эгиб жим титраса тоглар.
Янтокка юрт бýлса,йигласа боглар.
Булбул деб аталса каргалар, зоглар.
Киёмат биродар киёмат.
Зулматга кýл тутса,дýст бýлса зиё.
Бор йýкнинг холига солмаса киё.
Нохак деб Гуломдан юз бурса дунё.
Киёмат биродар киёмат.
Юраклар музласа,тош котиб колса.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев