РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ВА ДУНЁНИНГ
БОШКА ХУДУДЛАРИДА МЕХНАТ
КИЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАРИМГА
БАFИШЛАЙМАН
Бир ёнда согинчу,бир ёнда алам,
Бириси акаму бириси укам.
Арафа нелигин билмай ишлаган,
Хайитинг муборак мусофирим!
Дарёлар тошса хам тошмаганим,
Огиррок ишдан хам кочмаганим,
Иш деса уйгаям шошмаганим,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Тишлам нонни огриниб еган,
Топганим бариси боламга деган,
Чарчасаям, яна иш борми деган,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Тунлари ухламай юлдуз санаган,
Кадокдан кýлию товон конаган,
Билмадим каерда, кайда тунаган,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Оналар кýзлари согинчла ёнди,
Пул учун кимлардир сýзидан тонди,
Жин урсин «тепакал Франклинни»,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Кýзингни олдидан ýтябдими ох,
Хайитлик сýраган жажжи
к,ýлчалар?
Онанг пиширгани бýгирсогию,
Ажойиб ширин шакар кулчалар?
Хар бир банда Ватанда юрсин,
Тирикчилик пуллари курсин,
Аслида дилида Худоси турсин,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Сездим бугун, сал пал ýкиндинг,
Такдир деб тинмай сýкиндинг,
Шу бугун тýлдинг, тýкилдинг,
Хайитинг муборак Мусофирим!
Хаёлда хайитлик бергин боланга,
Эхсонлар айлагин амма-холанга.
Худойим етади оху-ноланга
Хайитинг муборак Мусофирим!
Ўксинма бир куни кайтасан,
Ватан тупрогини кýзга суртасан,
Бугунча хайкириб, наъра тортасан,
Хайитинг муборак
МУСОФИРЛАРИМ!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8