Ёдингга солади мени ой, қуёш,
Ёдингга солади ҳар кун, ҳар бир он!
Мени унутмайсан энди бир умр,
Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон!
Сен томон ўтиниб чорлар ҳар қадам,
Сен томон кетаман бемурод, сарсон!
Ёдимда қоласан энди бир умр,
Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон!
Умр бир дарёдек тўлғонди, тўлди,
Дунёга боқасан умидвор, ҳайрон!
Ёдингда тураман энди бир умр,
Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон!
Кунлар ўтиб борар шошиб, шошдириб,
Қайга шошаяпсан, демас бир инсон!
Бизни кутиб ўтар кунлар бир умр,
Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон!
Нима айб қилгандик, қилиб саргардон,
Нега эслатасан, нега Художон!
Уни унутмайман энди бир умр,
Барибир севмайман Уни ҳеч қачон!
БАРИБИР СЕВМАЙМАН СЕНИ ҲЕЧ ҚАЧОН!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 57
Дунёга боқасан умидвор, ҳайрон!
Ёдингда тураман энди бир умр,
Лекин мен севмайман сени ҳеч қачон!
Яшанг дуст беназир ижод умрингиз зиёда булгай.
Шеърим юрак қоним билан
битмоқдаман,
Тақдир иши соя солиб бахтимизга,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Тўлиб тошган дарёларга дардим сўзлаб,
Борса келмас томонларга йўлни излаб,
Девонадек ўз-ўзимга бўзлаб-бўзлаб,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Кетар чоғим келарсиз деб кутиб юрма,
Энди йўқман мен ҳақимда хаёл сурма,
Дардингни минг достон қилиб айтиб
юрма,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Ҳаётда хор балки ким-чун зўр
йигитман,
Армони кўп хаёллари ғўр йигитман,
Мени севма пешонаси шўр йигитман,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Сен гўзалсан бундай чирой ойда
йўқдир,
Бойда пул бор,менинг севгим бойда
йўқдир,
Отанг қарши йиғлагандан фойда
йўқдир,
Хайр ёрим энди сендан кетмоқдаман.
Туташ йўллар энди кетди айро бўлиб,
Мен ҳалиям бахтли кунни
кутмоқдаман,
Сойда оқди кўз ёшларим дарё бўлиб,
Йиғлаб-йиғлаб энди сендан
кетмоқдаман.
Манашундай ижодларданде.