Бу шундай парвозки, ҳар сўнги қулаш.
Бу шундай ҳаётки, мутлақо ёлғиз,
Кимсасиз оролда яшашга ўхшаш.
...
Сенсизлик лаҳзаси йилга давогар,
Бир кунда минг аср яшамоқ мумкин.
Темир қалам керак, сув сингмас дафтар,
Сенсизлик таърифин келтирмоқ учун.
...
Йўқлигинг нелигин айтайми сенга,
Бирон қирғоғи йўқ уммонда сузмоқ!
Минг бир заҳмат билан қурган уйингни,
Истамай қулатмоқ, истамай бузмоқ
...
Йўқлигинг нелигин айтайми...
Асли,
Ҳудди куз келгандек оддийгина ҳол.
Сени жон бандингдан чирс этиб узиб,
Истаган кўйига солгандек шамол.
...
Қандай тасвирласам сенга бу ҳолни,
Ҳаво йўқ хонада ухлашга ўхшаш.
Ёки тунлар чўкиб, тонглари отмас,
На ерда, на ёки осмонда яшаш!
...
Ҳуллас буни сенга англатмоқ мушкул,
Ҳудди тегирмонга тушгандек юрак.
Буни оз-мозгина ҳис қилиш учун,
Ўзингсиз бир қолиб кўрмоғинг керак!
...
Йўқлигинг нелигин гар айтсам сенга...
...
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев