РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Иброҳим алайҳиссалом ўзининг ёлғиз фарзанди Исмоилни ерга ётқизиб, унинг бўғзига ПИЧОҚ тортишга тайёрланаётган, Исмоил алайҳиссалом эса:
---«Сизга буюрилган ишни қилинг», деб турган вақтда иккалалари ҳам айни шу ерда Исмоилнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун Жаннатда бир қўчқор тайёрлаб қўйилганидан хабарлари йўқ эди...
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Нуҳ алайҳиссалом
أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ
«Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер» ("Қамар", 10) деб ДУО қилаётганида Аллоҳ Таъоло айнан шу дуо туфайли тўфон билан одамзодни ҳалок қилиши, ўзи ва ўзига иймон келтирганларгина бундан нажот топишини хаёлига келтирмаган эди...
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Мусо алайҳиссалом гўдаклигида оч қолиб, Фиръавннинг қасрини бошига кўтариб, чинқириб йиғлаётган, эмизувчи аёлларнинг биронтасини эммаётган, Осиё (Фиръавннинг хотини), эмизувчилар, қаср қўриқчилари у билан машғул бўлиб қолган эди...
Бу ишларнинг барчаси қалби фарзандига муштоқ дарё ортидаги бир аёл – Мусо алайҳиссаломнинг онасига Аллоҳнинг ЛУТФИ ва раҳмати сабабли бўлаётган эди...
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Юнус алайҳиссаломни КИТ ютиб, зулмат ичида қолган, ғамга ботган, шу ҳолида Аллоҳдан УЗР* сўраб:
لَّا إِلَـٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
«Сендан ўзга ҳақ Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», ("Анбиё", 87) деб нидо қилган эди. Аллоҳ бизга ибрат учун бу ишнинг натижасини баён қилди:
فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَنَجَّيْنَاهُ مِنَ الْغَمِّ ۚ وَكَذَٰلِكَ نُنجِي الْمُؤْمِنِينَ
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга ҳам шундай НАЖОТ* берурмиз» (Анбиё~88)
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари – Хадича онамиз ва амакилари ~ Абу Толибнинг вафотидан ғамга тушиб, тўшакларида ОСМОНга қараб ётган эдилар...
Худди шу вақтда Аллоҳ Таъоло Жибрилга у кишини осмонга (МЕРОЖга) олиб чиқишни буюрди: пайғамбарларнинг эътирофлари билан тасалли бериб, фаришталарнинг саломи билан ҒАМИНИ аритди...
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
* * *
Аллоҳ Юсуф алайҳиссаломни ЗИНДОНдан чиқариш учун зиндон эшикларини қўпориб ташлайдиган чақмоқ туширмади...
Зиндон деворларига қулаб, вайрон бўлишни буюрмади... Балки сокин бир тунда уйқуда ётган Миср подшоҳини безовта қиладиган бир ТУШ жўнатди...
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
🌿🍃🌿🍃🌿
РОББИНГИЗГА ИШОНИНГ!
Тазарру ва илтижо билан қўлингизни осмонга чўзиб, Ҳикматли ва Саховатли Зотга ДУО қилинг!
* * *
Биз шундай УММАТМИЗ~КИ, агар дунё бизга торайиб қолса, қиладиган дуоларимиз учун ОСМОНЛАР КЕНГАЯДИ !
Шундай экан, нега Аллоҳнинг раҳматидан НОУМИД бўламиз?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6