Йўлда бир велосипедчи билан тўқнашиб кетиб, йиқилиб енгил тан жароҳати олди. Кўчада кетаётганлар отахонни кўтаришиб дарҳол яқиндаги касалхонага етказдилар...
Ҳамширалар отахоннинг жароҳатланган жойларини боғлаб қўйдилар ва рентген қилиб аъзоларининг синган-синмаган, ёрилган-ёрилмаганлигини билиш учун бироз кутиб ўтиришлигини айтдилар. Қари отахон бироз ҳузурсизланиб, бир жойга шошаётганини ва бу нарсаларни ҳоҳламаётганини айтди.
Ҳамширалар ажабланиб отахоннинг шошаётган сабабини сўрадилар. Отахон:
- "Аёлим Қариялар уйида яшайди, ҳар куни эрталаб у билан бирга нонушта қилгани бораман. Шунинг учун кеч қолишни истамайман" - деди. Ҳамшира: -"Сиз кечикиб борсангиз аёлингиз хавотир олишидан қўрқаяпсизми?" - деб сўради. Отахон ғамгин бир ҳолатда: -"Минг афсуслар бўлсин ки, аёлим альцгеймер касаллигига чалинган. Мени ким эканлигимни билмайди" - деди. Ҳамширалар ҳайратланиб:
-"Мадоми ки аёлингиз сизни ким эканлигингизни билмас экан, нима учун ҳар кун эрталаб у билан бирга нонушта қилиш учун чопасиз?" - дедилар. Отахон кескин овоз билан:
-"АММО МЕН УНИ --КИМ-- ЭКАНЛИГИНИ БИЛАМАНКУ "- деди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3