------------
“Бу Ер бошқа Ерга ва осмонлар
(ўзга осмонларга) алмаштириладиган ҳамда
(барча одамлар) ёлғиз ва ғолиб Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (қиёматда интиқом олувчи) дир”
(Иброҳим, 48), оятининг нозил бўлиши ҳақида сўраб, “Ўшанда биз қаерда бўламиз, эй, Аллоҳнинг Расули?”, дедилар. Шунда Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам):
“Сиротда бўламиз. Сиротдан ўтиш вақти учта жойдан бошқа жой бўлмайди. Улар: жаҳаннам, жаннат ва сиротдир” , дедилар.
Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам)
бундай марҳамат қиладилар:
“Сиротдан биринчи бўлиб ўтадиган мен ва менинг умматим бўлади.
Сиротдан ўтадиган биринчи уммат, Муҳаммаднинг умматидир”.
Жаҳаннам устига осиладиган кўприк номи “Сирот” деб номланади. Унинг кенглиги бутун жаҳаннам кенглиги билан тенг бўлади. Ундан ўтган ва охирига етган киши, олдида жаннат эшигини ва Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам) ни
“Эй, роббим, бу Сенинг жаннатинг”- деб, жаннат аҳлини кутиб олаётганларини кўради.
Сирот кўпригининг сифатлари:
. Қилдан ҳам ингичка
. Қиличдан ҳам ўткир
. Қоп-қоронғи зулмат, тагида эса зулматдан ҳам қора жаҳаннам бор.
. Киши Сирот кўпригидан барча гуноҳларини елкасига кўтарган ҳолда ўтади. Агар гуноҳлари кўп бўлса, жуда секин, гуноҳлари енгил бўлса, Аллоҳнинг инояти билан чақмоқ каби жуда тез ўтади.
. Унинг устида қармоқ ва илмоқлар бор.
Тагида эса қадамни жароҳатлайдиган, яралайдиган ўткир тиконлар бор.
. У ердан ўтаётганда, Сирот кўпригидан тойиб, жаҳаннам қаърига йиқилаётган бандаларнинг қаттиқ бақириқлари эшитилади.
Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам) нинг умматлари сирот кўпригига илк қадамини қўйиши билан Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам) сирот кўпригининг охирида, жаннат эшиги олдида туриб,
“Ё Раб, Ўзинг мадад бер” , “Ё Раб, Ўзинг мадад бер” деб, умматлари ҳақига дуо қилиб турадилар.
Банда сирот кўпригидан юриб борар экан, ўз олдидаги одамлардан йиқилиб, жаҳаннамга қулаётган ёки нажот топаётганларини ҳам кўриб туради. Бироқ ўша пайтда банда шундай бир ҳолатда бўладики, у ҳеч кимга парво қилмайди. Эҳтимол, ўшанда у ўз ота-онаси ва яқинларини ҳам кўрар, лекин, уларга ҳам эътибор бермайди.
У лаҳзада ҳамма фақат ўзини ўйлайди...
Аллоҳ барчамизга Сирот кўпригидан эсон-омон ўтиб олиб, жаннатда Ўзини жамолини кўришни, Пайғамбар (Саллоллоху алайхи васаллам) билан учрашишни насиб этсин
Аамиин !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев