Товон нима учун оғрийди? Шундай касалликлар борки, саломатликка жиддий таъсир кўрсатмаса-да, оғриғи одамни анча азобга қўяди. Булардан бири товон оғриғидир. Товон оёқ кафтининг орқа томонидаги сал кўтарилган соҳа ҳисобланади. Аслида, айнан товон ҳамда оёқ кафти бизни тўғри юришимизнинг сабабчиларидир.Товон эса яна амортизатор вазифасини ҳам бажаради. Бу оёқнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ундаги оғриқ анча ноқулайлик туғдириши табиий. Товон оғриғига бефарқлик билан қараш, ўзи ўтиб кетади, дейиш ярамайди. Белгилари ва аломатлари Товон оғриғи аста-секин, ташқи жароҳатларсиз бошланади. Бу оғриқ, асосан, қаттиқ оёқ кийим кийиб юриш натижасида келиб чиқади. Қаттиқ товонли оёқ кийим товон шишишига ҳам олиб келиши мумкин. Дам олгандан кейин оғриқ белгилари кучаяди. Уйқудан тургандан кейин беморни кун давомида оғриқ безовта қилади. Агар озгина ҳаракат қилинса, оғриқ ўз-ўзидан йўқолиши, баъзида эса кун давомида янада кучайиши мумкин. Нима учун товонда оғриқ пайдо бўлади? Товон суяги бош-қа суякларга қараганда мустаҳкам ҳисобланади. У ғовак-ғовак тузилишга эга бўлиб, унда кўпгина қон томирлари ҳамда нерв охирлари жойлашган. Шунинг учун ҳам товон жуда сезувчан бўлади. Хўш, товон нима учун оғрийди? Қуйида бунинг сабабларини келтириб ўтамиз. Товон пихи — товоннинг ғадир-будур жойида тери остида ҳосил бўладиган суяк ўсимта касаллигидир. Касалликка, асосан, оёқ панжаси бойлам аппаратининг доимий ва узоқ муддатгача шикастланиб туриши (раққосаларда, спортчи-югурувчилар ва б.), шунингдек, яссиоёқлик сабаб бўлиши мумкин. Товон пихи баъзан гавда оғирлигининг тез ортиб бориши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда юқумли касалликлардан, подаградан кейин вужудга келади. Оғриқ кучи ҳамиша пихнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлавермайди. Аксари ғоятда кичик, ҳатто рентгенда ҳам кўринмайдиган суяк тузилмалари кучли оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Товон пихининг ташқи белгилари бўлмайди. Фасция (товон мускул пардаси) — товоннинг ортиқча зўриқиши бўлиб, жуда паст пошнали оёқ кийим кийиш натижасида юзага келади. Товон пардаси товондан бошлаб оёқ кафти суякларигача кенг чизиқ ҳосил қилади. Оғриқ чизиқ билан товон уланган жойда бўлади. Пайли жароҳатлар. Бунда баланд пошнали оёқ ки- йим кийиш натижасида товон зўриқиб, пай ҳосил бўлади. Агар бу ҳолат давом этаверса, мавжуд бўлган ясситовонликнинг кучайишига олиб келади. Товон суягини бехосдан уриб олганда, товонда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бунда зарба сабабли қўшни тўқималар яллиғланади. Оғриқ жуда қаттиқ ва ачитувчи бўлиб, юрганда янада кўчайиши мумкин. Булардан ташқари, товон оғриқлари товоннинг яллиғланишига сабаб бўлувчи баъзи инфекцияли касаллик (гонорея, хламидоз ва бошқа)лар сабабли юзага келиши ҳам мумкин. Товон фақатгина юрганда эмас, балки тинч ҳолатда, масалан, ётганда ҳам оғрийди. Одатда, яллиғланиш билан бирга қуйидаги касалликлар ҳам бирга бўлади: псориартик артрит, подагра, томирлар яллиғланиши ва ҳ.к. Бунда оғриқ касалликнинг асорати бўлиши мумкин. Фойдали маслаҳатлар Албатта, ҳар бир касалликни мутахассис даволагани маъқул. Шикастланишнинг кечишини аниқлаш мақсадида рентгенга тушиш керак. Биз сизга касалликнинг олдини олиш ҳамда оғриқни озгина бўлса ҳам, енгиллаштириш мақсадида қу-йидагиларни тавсия этамиз. → Оёқ кийим танлашда эътиборли бўлинг. Пойабзал юриш учун қулай бўлиши керак. Аҳамият беринг, сифатли оёқ кийимларда махсус кўтариб турувчи юмшоқ матодан тайёрланган патак бўлади. → Агар товонда оғриқ бўлаётганини сезсангиз, спорт билан шуғулланмаганингиз маъқул. Югуриш, сакраш, оғир юк кўтариш, кўп юриш мумкин эмас. Бу ҳолатлар вазиятни янада чуқурлаштириши мумкин. → Ётишдан олдин товонга бўрсиқ ёғи суртиб ётиш лозим. →Товон оғриғини даволаш вақтида муолажалар таъсири самарали бўлиши учун кўпроқ дам олиш керак. →Агар керак бўлса, баланд пошнали оёқ кийимлардан бутунлай воз кечинг. Оёқ кийимларга махсус ортопедик патаклар қўйиб юрган маъқул. →Агар товон оғриғи доимий ҳамда кучли бўлса, албатта, шифохонага боринг. Халқ табобати усуллари билан даволаш Картошкали компресс. Картошка пўсти билан қайнатилади. Сўнг яхшилаб эзилиб, илиқ ҳолда товонга қўйилади. Дока билан маҳкам боғланади. Эрталаб олиб ташланади. Муолажа бир ой давом эттирилади. Турпли муолажа. Ўртача катталикдаги турп қирғичдан чиқарилиб, жароҳатланган товонга боғланади. Муолажа камида 3 марта бажарилади. Товон оғриғида баргизуб (подорожик)нинг барглари самарали ёрдам беради. Бунинг учун янги узиб олинган баргизуб барглари товонларга боғланади. Барг қуригач, яна янгиси қўйилади. Муолажа 5-6 кун бажарилади. Товон пихида оғриқ қолгунча пойабзал кийишдан олдин пайпоқ ичига битта ёнғоқ баргини қўйиб юриш тавсия этилади. Кечқурун ухлашдан олдин оғриган оёқ товонини шўр илиқ сувга (сув ҳарорати 35-36 даража бўлиши керак) солиб ўтириш товон пихини даволашда ёрдам беради
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 45
Ман ёнгок баргини куйиб юрибман фойдаси булябди !