Подшоҳлар атрофидаги "Уламолар" вазифаси:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳали бир амирлар бўлади баъзи ишларини маъруф дейсизлар, баъзиси мункар.
Ким уларни ёмон кўрса бароат қилибди!
Ким (уларга) инкор қилса саломат қолибди!
Лекин кимики рози бўлиб эргашса... (яни ҳалок бўлибди)»
Имом Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ:
Абу Жаъфар Ал-Мансур (ҳалифа) олдига кирганда у айтди:
- Ҳожатинг бўлса сўра!
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ айтди:
- Аллоҳдан қўрқ! Ерни зулмга тўлдирдинг!
Ҳалифа бир муддат бошини эгиб сўнгра кўтарди ва:
- Бошқа ҳожатинг бўлса бизга етказ! -деди.
Суфёни Саврий:
- Сен бу манзилатга (ҳалифаликка) муҳожир ва ансорларни қиличлари билан етгансан, ҳозир эса уларнинг болалари очдан ўлаяпти! Аллоҳдан қўрқ уларга ҳақларини бер! -дедилар.
Бугунги қўштирноқ ичидаги «Уламоларга» эса одамлар очидан ўлса ҳам дин диёнат юқолса ҳам тоғутлар уларга «нима истайсан» деб турса бас!
Ғаззолий айтди:
Халқ бузилишининг сабаби подшоҳлар бузилишида, подшоҳлар бузилиши эса уламолар бузилишидан келиб чиқади.
Агар сарой уламолари бўлмаганда подшоҳларнинг фасоди камроқ бўларди, чунки уларнинг ишлари инкор қилинарди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев