-------
Гуноҳларимиз нақадар кўп… Тана аъзолари – тил, кўз, қулоқ билан гуноҳ қиламиз, қалб амаллари – кибр, кеккайиш, ҳасадгўйлик билан гуноҳга ботамиз… Баъзида кетма-кет гуноҳларга қўл урамиз. Бевосита ҳар бир гуноҳга тавба қилиш эса имконсиз ишга айланади. Чунки кўпинча ўзимиз сезмай, гоҳида шу ишнинг гуноҳлигини билмасдан, яна айрим ҳолларда Аллоҳнинг наздида гуноҳи кабира бўлган нарсага ўзимизча кичик бир хатодек баҳо бериб, қилиб юборамиз. Аллоҳ азза ва жалла эса бу ҳақда бизга шундай хабар берган:
«Сизлар уни (ўзингиз қилаётган гуноҳни) енгил санайсизлар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг наздида у катта(гуноҳ)дир».
(Нур сураси, 15-оят).
Юқорида айтилган сабабларга кўра доимо истиғфор билан машғул бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Бунда киши муайян гуноҳга тавба қилаётганини айтиши ҳам шарт эмас. «Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ», деб Аллоҳдан мағфират сўраб юриши кифоя.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтар, баъзида буни юзтагача ҳам кўпайтирар эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб, тавба қиламан». Бухорий ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтиб, тавба қиламан», дедилар.
Ибн Можжа ривоят қилган.
⠀
Худди шу миқдорда (бир кунда етмиш ёки юз маротаба) истиғфор айтишни доимий одатга айлантирсак, яна бир суннатга амал қилган бўламиз. Ҳолбуки, бу суннатни бажаришга бир кунда икки дақиқадан кўп вақт кетмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев