Предыдущая публикация
Тоғут ва золимлар ҳаддан ошганда,
Инсонлар жаҳаннам сари шошганда,
Дардли юрагимга таянч изладим,
Фиғонли қалбимга юпанч изладим.
Муштипар оналар фарёд айласа,
Фарзандлар зиндонда минг дод айласа,
Уммат зулмлардан ҳайхот айласа,
Дардли юрагимга таянч изладим,
Фиғонли қалбимга юпанч изладим.
Бева кўзларидан жиққа ёш оқса,
Фарзанди ота деб бағрини ёқса,
Мунг тўла нигоҳлар алам-ла боқса,
Дардли юрагимга таянч изладим,
Фиғонли қалбимга юпанч изладим.
Аллоҳ-Аллоҳ, қалбимдан дардимни юлгин,
Қўлим бирла золим бағрини тилгин,
Қуролимни адолат қиличи қилгин.
Аллоҳим нусрат бер, дея бўзладим,
Дардимга давони Сендан изладим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев