🕌
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- “Ичингизда кечаси бир хил фаришталар, кундузи бир хил фаришталар алмашиб туришади. Улар бомдод намозида ва аср намозида жамланиб турадилар. Сўнгра ичингизда тунаганлар кўтарилишади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам улардан:
- “Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдингиз?” - деб сўрайди. Улар:
- “Уларни намоз ўқиётган ҳолларида тарк қилдик. Улар ҳузурига борганимизда ҳам намоз ўқиётган эканлар” - дейишади.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти
Намозни тарк қилганнинг насибаси йўқ
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: "Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, хушларидан кетдилар. Саҳобалар: "У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар", дейишди. Атрофдагилар: "Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг", дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, "Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ", дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан шундайгина қон оқиб турарди".
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1