— Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб, севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..
🍃
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади
🍃
Тун жуда узун. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракъат дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ.
🍃
Аллоҳим бизларга таҳажжуд намозини суюкли қилган.🤲
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев