Абу Айюб Сулаймон, (Усмон ибн Аффоннинг озод қилган қули) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
--- «Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси кечқурун ҳузуримизга Абу Ҳурайра келди ва:
--- «Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса, ўрнидан турсин, унинг ҲОЛИ ТАНГЛИГИНИ билдириб қўйяман», деди...
Ҳеч ким турмади...
Уч марта айтди. Ҳеч ким турмади. Шундан кейин ўша мажлисда ўтирган бир йигит аммасининг олдига борди. У икки йилдан бери аммасидан алоқани узиб қўйган экан. Аммаси:
--- «Нечук келдинг, бунга нима сабаб бўлди?!» деди.
«Абу Ҳурайранинг шундай~шундай деганини эшитиб, нотўғри иш қилаётганимни билиб, қўрққанимдан келдим», деди. Шунда аммаси:
--- «Унинг олдига бориб, сўра~чи, нимага буни айтган экан?!» деди.
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
--- «Ҳар пайшанбадан ЖУМЪАГА ўтар кечаси Бани Одамнинг амаллари Аллоҳ Табарока ва Таолога кўрсатилади !
Шунда силаи ~ раҳмни узган одамнинг АМАЛИ* қабул қилинмайди» деганларни эшитганман», деди Абу Ҳурайра (р.а) »
(Ал~адаб ал~муфрад, Бухорий)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев