Бекорчи йигитлар орзуси ойда,
Ич куёв бўлишга жой бўлса яхши.
Қорни бироз семиз "зато" у бойда,
Ҳотини бўлса-ю бой бўлса яхши.
Сиз учун довонлар ошиб беради,
Осмонни бўшатиб тушиб беради,
Кенг ҳовли машина қўшиб беради,
Қайнота бўлса-ю бой бўлса яхши.
Замонавий мебель сепи бир дунё,
Пуллар оқиб келар кўнггиллар дарё,
Гердайиб мақтайсиз "қайнонам тилло",
Қайнона бўлса-ю бой бўлса яхши.
Тик боқиб алдайсиз гумроҳ кўзига,
Парво ҳам қилмайсиз айтган сўзига,
Озигина қўполроқ бўлса ўзига,
Қайнака бўлса-ю бой бўлса яхши.
Жиловинггиз маҳкам ушлаб тургани,
Ҳилватда яширин ишлаб тургани,
Баъзида кўнггилни ҳушлаб тургани,
Қайнопа бўлса-ю бой бўлса яхши.
Ҳизматга ресторан барлар солинар,
Куёвга паёндоз зарлар солинар,
Етти маҳаллага жарлар солинар,
Дабдабали даҳшат тўй бўлса яхши.
Америка Париж кезасиз роса,
Кўнггилни ҳушлайди яширин бўса,
Ўткинчи роҳатлар нақадар мазза,
Европада асал ой бўлса яхши.
Кўчада давронлар суриб юргани,
Оғизда дунёлар қуриб юргани,
Ҳотиннинг кирини ювиб юргани,
Ҳашаматли тайёр уй бўлса яхши.
Сизни қизиқтирмас оҳирги нуқта,
Ғоздайин юрасиз гавданггиз кўкда,
Баъзан оёғинггиз ортиқча юкда,
Ҳаммерлар ҳизматга шай бўлса яхши.
Тилизга тил улаб тиллик қилгани,
Бўрилар тишласа шерлик қилгани,
Ўрнинггизга ўзи эрлик қилгани,
Асосийси ҳотин бой бўлса яхши.
Эркаклик ғурури ҳавога учган,
Билмадим сизни қай томонга пичган?
Ақлинггизни бузуқ ҳаёллар қучган,
Бу гумроҳ ҳолизга вой бўлса яхши.
{ Абдуллоҳ Юсуф }.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев