Эслайсизми..?, мени ҳар замон,
Хотирангиз, чизарми аксим.
Гоҳ-гоҳида, титиб телефон,
Топармисиз бир дона расмим ?!
Эслайсизми...?, қаерда қай он,
Қай холатда мени кўрасиз.
Қувончдами ёки ғамларда,
Қай соғинчда мени топасиз ?!
Эслайсизми...?, кўзим ё сўзим,
Ёки, хандон кулгуларимни.
Ёниш учун шай бўлиб турган,
Кўзимдаги, туйғуларимни ?!
Эслайсизми..?, қачон қаерда,
Биз, сиз билан илк бор кўришдик.
Баҳормиди, кузми ёки қиш,
Қай фаслда кўнгил талашдик ?!
Эслайсизми...?, деворда соат,
Миллар тўхтаб, бонг уролмади.
Шу сония, ўша дақиқа,
Орамизда меҳр қолмади !
Эслайсизми..?, айрилиқ додлаб,
Иккимизни, икки ён отди.
Сиз осмонда, мен эса ерда,
Муҳаббатчи, муаллиқ қолди ?!
Эслайсизми..?, эслайсиз албат,
Бу, шунчаки бир ўтмиш эмас.
Бу туғилган, дардли муҳаббат,
Биз ўлмасак, у ҳам ўлолмас !
Гул Баҳор Исроилова
Бекобод.19.10.2023.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев