❗️Ҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида истеъмол ошиб, ичимлик сув қувурларида босим пасайиб, вилоятимизнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув танқислиги юзага келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сизлардан ичимлик сувини фақат истеъмол учун фойдаланишингизни, томорқа, дов-дарахт, полиз экинларни ирригацион тизим орқали суғоришингизни, агар ушбу тизим мавжуд бўлмаган тақдирда фақат тунги вақтда соат 00–00 дан соат 05–00 гача амалга оширингизни сўраймиз. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-қарори, 96-бандида ҳам кўрсатилиб ўтилган.
Белгиланмаган вақтда суғориш ишларини олиб боришингиз билан марказлашган қувурларда босим пасайиб, нафақат маҳаллангиз, балки бошқа ҳудудларда яшовчи аҳоли пунктларга ичимлик суви етиб бормай қолади.
❕Зеро ичимлик сувини асрашга ҳаммамиз бирдек масъул эканлигимизни унутманг. Сувни тежашни ўзингиздан бошланг! Ичимлик сувини асранг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1