Ҳаётингни Рамазондек яшаб ўт, токи охиратинг ҳайит бўлгай!
Биз сени тутдик.
Энди сен ҳам қабримизга нур тут, Райёнга олиб бор эй Рамазон…
Дуо ва яна кўришмоқ нияти ила, алвидо я шаҳри Рамазон…
Аллоҳ таоло барчамизни рамазондан гуноҳлари кечирилган ҳолда чиққанлардан қилсин. Ийдни бизлар учун баракотли қилсин.
Кейинги рамазонларга иймонимиз ва жисмимиз соғ-омон ҳолда сафимиз камаймай, балки кўпайиб етишимизни насиб этсин.
Барча мусулмон аҳлига Ҳайит айёми муборак бўлсин!
Нет комментариев