Предыдущая публикация
Салом Онажон, соғиндим ёмон
Хавотир олманг, юрипман омон
Мусофирчилик, жонимдан ӯтди
Болангиз сизни, соғиниб кетди
Ишларим яхши, бӯляпти аста
Бир йил ӯтибди, қаранг бир паста
Орзу ортидан, қувлаб юрибман
Турт мухлис билан, юлдуз булипман
Ҳатто дӯстларим, кечиб кетдилар
Дилдаги қизлар, ӯчиб кетдилар
Ҳеч ким қолмади, ӯзиздан бошқа
Дилбандим деган сӯзиздан бошқа
Усту бошим бут, қорним тӯқ Она
Фақат соғинчим, дил ӯртар яна
Қилган дуонгиз, мени қуллайди
Болангиз сизга, шеърлар йуллайди
Сизни соғинсам, шеърлар битаман
Худо хохласа, қишда қайтаман
Менга дунёнинг, зари керакмас
Онажонимдан, айрмаса бас
Ҳикматулло
Менглибоев
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев