Фарёд...
Кўрмай яшаб кетганлар бор бахтиёр,
Билмай яшаб кетганлар бор бахтиёр.
Биз сен билан қўл ушлашиб юргандик,
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Кўришмасдик худойим тенг кўрмаса,
Кўриштириб сўнг наҳот ҳол сўрмаса.
Бахт берса-ю, аммо фарзанд бермаса,
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Нетай шундай кенг дунёга сиғмасам,
Боламга деб ўйинчоқлар йиғмасам,
Тушларимда алла айтиб йиғласам,
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Тун чўкса-ю, кўринмаса тонготар,
Қай томонга ёнбошласам тош ботар,
Онам олиб қўйган бешик бўш ётар,
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Синовми бу ё синоат, билмадим,
Ё кўникдим, ё қаноат қилмадим,
Битта йўргак ювиб дорга илмадим,
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Кўнглим ўксир қўйнимга зар тўлса ҳам,
Уйим агар Тожимаҳал бўлса ҳам,
Вой болам-а, туғилмаган жон болам!
Айб мендами, айб сендами энди ёр?..
Оллохим хеч кимни фарзандга зор килмасин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3