У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир мухтожларга ҳеч ҳам хайр- эхсон қилмайсан.Ана у қассобни қара, у оз топса хам, деярли хар куни фақирларга гўшт тарқатади, дебди.Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.Бу воқеадан кейин қишлоқда:- Уста бой лекин хасис экан, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди...Кунларнинг бирида, дурадгор хасталаниб қолибди.Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди.Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди.Шунда қассобдан нега олдингидек гўшттарқатмаётганини сўрашса, у:- Дурадгор уста хаётлик чоғида хар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Хозир эса дурадгор йўқ.Энди хеч ким пул олиб келмаябди, деб жавоб берибди...Қиссадан хисса шуки:Хеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб бахо берманг, унинг қалбини фақат Аллоҳ билгувчидир
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5