Сиз томонга талпинмоқда қадамларим,Ёнингизга ошиқяпман бугун яна...Юрагимдан тошиб кетди аламларим,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...Бу дунёнинг озорлари менга ошиқ,Бири кетса бири келар кўринг ана...Айтиб беринг алла деган мунгли қўшиқ,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...Ташвишларку менга ўртоқ бўлиб олган,Оҳ уларга тўлиб кетди кўнгил хона...Болаликда ўша ерда ўрним қолган,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...Силаб қўйинг сочларимдан, юзларимдан,Пешонамдан ўпинг сизга тутай мана...Шунда ҳалос бўларманми дардларимдан,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...Ҳаёт мени синаш билан овворадир,Берганию, бермаганин қилар таъна...Чидолмадим кўзда ёшим ошкорадир,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она...Сиз томонга талпинмоқда қадамларим,Ёнингизга ошиқяпман бугун яна...Юрагимдан тошиб кетди аламларим,Тиззангизга бошим қўяй, хўп денг Она.✍Зоҳид Зиё
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Ғанижонни кўзларидан тўхтамас нам
Бу дунё ҳеч тўлмас экан ўша бир кам
Тушларимга кириб туринг энди онам
Онаси хаётлар онангизни қадирланг, сиз хаётда ЭНГ бахтли инсонсиз.