Предыдущая публикация
Қиламанми ҳолинг фаромуш, Тушларинга кириб гоҳида. Шеърларимни ўқийсанми, айт, Сатирлардан излаб ўзингни. Йиғладингми бир мартагина, Йўлларимга тикиб кўзингни. Ҳеч тилинга олдингми исмим, Кўз олдинга келдимми бот-бот. Ёки сени аллақачонлар, Унутишла сийлади ҳаёт. Овозимни эшитгинг келиб, Ёмғирларга тутдингми қулоқ. Шамол бўлиб сочинг силасам, Сезмадингми танангда титроқ. Суратимга қараб, жилмайиб, Тирикку деб овунмадингми, Ростини айт, фақат рост сўзла, Оз бўлса ҳам соғинмадингми? Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7