Предыдущая публикация
Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим!
Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила аталган нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!
Фарзандлар камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз!
Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.
Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 161
Соғ-омонмисиз?
Азизларим, шукроналар ила бошланган файзли ва нурафшон тонгингиз хайрли, барокатли бўлсин. Оилангизда хамиша тинчлик-хотиржамлик хукмрон булсин!
Яшанг, бу дунёда шунчалар азиз,
Кўзларингиз қалбларга илиниб қолсин,
Ҳар дам, ҳар сония, хатто бир нафас,
Дунёда бўлмасангиз, билиниб қолсин.
Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ушбу КУН дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг илоҳий нури раҳматию марҳамати ёғиладиган кунга етказган РОББИМИЗга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!!!
Ё РОББИЙ, шундай имон саломатлиги бергинки, ҳеч бир имтиҳон, дард, синов мушкулотлар бизларни инсонийликдан чиқармасин!
Ё РОББИЙ, қалбларимизни кибрдан, амалларимизни риёдан, тилимизни ёлғондан муҳофаза айла!!!
Ё РОББИЙ, солиҳ амалларга соя соладиган гуноҳларимизни мағфират қил!!!
Ё РОББИЙ, бизларни тўғри йўлингда собитқадам қил, ҳидоятингдан бенасиб қилма, тилларимизни дилларимизни зикру дуодан айирма!!!
Ё РОББИЙ, бу гўзал тонг файзли кун шарофатидан бандаларингнинг ошкораю пинҳона, қалбдан қилган хайрли дуоларини мустажоб қил!!!
Аллоҳ таоло дуоларингизни ҳусни мақбул айлаб сўраганингиздан зиёдасини энг хайрлисини насиб этсин!
┄┅অঠই ইঠঅ┅┄
ҚАЛБИ ГЎЗАЛЛАРГА ҚУТЛУҒ САЛОМЛАР
Ҳар кимнинг топгани тўйга буюрсин.
Дуога қўл очинг яхши ниятла,
Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин.
Отасиз ўсмасин бизни гўдаклар,
Онасиз ўсмасин бизни гўдаклар.
Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
Ушалсин орзулар, эзгу тилаклар.
Сизни уйингизда ёр ёр янграсин,
Қўчқорлар аталсин элни тўйига.
Йигитлар кўнглига солиб хавасин,
Адраслар ярашсин қизлар бўйига .
Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз
Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз,
Меҳрдан бошлансин ҳар дам кунингиз.
Хайрли кун кадрдонлар.
БАХТЛИ ЯХШИЛАР!
Биламан, бугун хам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона булиб мен хам тонгни хайрлиси келишини тилаётганимдан миннатдорман.
БАХТЛИ ЯХШИЛАР
Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда мухим. Бу кунни шунчаки яшаб ўтмайлик. Ниманидир мухим ишлар қилингки хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин.
Бошингиз айланиб йиқилиб тушишингизни ва бу бош айланишга сабаб жуда жиддий бўлиб, унинг номи БАХТ деб аталади. Бахт эпидемия сингари тарқалиб атрофингиздагиларга юқишини ва бир умр сизлар билан қолишини тилайман.
Бахтдан бошингиз айланиб ноҳас орқага йиқилаётганингизда сизни севган қўллар тутиб қолишини ва ҳеч қачон қўйиб юбормаслигини тилайман.
Тилагим сизга ёқдими?
Бахтдан кулсин кўзлар илойим,
Мукаммал бахт тилай ҳар доим,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!
Шабнамдайин тоза қалбингиз,
ОДАМ АТО асли наслингиз.
Мудом баҳор бўлсин фаслингиз,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!
Чеҳрангизда балқийди меҳр,
Чақнаб турган кўзларда сеҳр.
Пок қалбингиз иймондан ахир,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!
Ҳалол бўлсин ичган ошингиз,
Қувончлардан бўлсин ёшингиз.
Тошдан бўлсин азиз бошингиз,
Меҳри дарё дўстларга САЛОМ!
Айтмоқ истаб сизга гапларим,
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган,
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...
Пок қалб ила жайнамоз олинг,
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир,
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....
Сочларига оқ тушган Онам,
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар,
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....
Мусофирлар тақдири баъзан,
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим,
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....
ТОНГ САХАРДАН ТИЛАК ТИЛАДИМ
Тонг сабосин, йўлладим сизга ,
Аллаласин, истиғфор бирла.
Айласинда,гўзал бир кунга,
Куним ўтсин,қувончга тўла.
Тонг сахардан,тилак тиладим,
Дўстларимга соғлик омонлик.
Хасталарга соғлик сўрадим,
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .
Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Юртим ишқин куйлашайин деб.
Мусофирда юрган дўстларим,
Омон бўлсин,соғ омон бўлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.
Эрта тонгда айтилган тилак,
Оқибатин биз хам кўрайлик.
Ижобати бўлиши керак,
Юртимиз тинч,омон бўлайлик..!
Кунингиз гўзал лаҳзаларга бой бўлсин
Бошланган Кунингизлар марокли ва мазмунли утсин барчангизларга Азизлар
Жума Айемингизлар Муборак булсин!