Ҳатоларнинг халқасига илиқ жон,
Бугун синов, эртамиз ҳам имтиҳон,
Э, воҳ,
Ожиз бандаларинг Художон,
Тавба қилмоқ имконидан беҳабар!
Умр бўйи дур жавоҳир йиққанлар,
Топганларин тўйлар қилиб тўкканлар,
Синаб берган давлатига бўкканлар,
Муҳтожларнинг нидосидан беҳабар.
Кўкрак кериб, савлат тўкиб юрганлар,
Кўкда ойни нарвонсиз ҳам урганлар,
Қўша-қўша қасрларни қурганлар,
Эшик қоққан гадосидан беҳабар!
Ёлғон ёрнинг жилосига учганлар,
Вафо қолиб, ҳиёнатни қучганлар,
Бол деб ўйлаб, захар, заққум ичганлар,
Асл ёрнинг жудосидан беҳабар.
Томирида гўё мўмин қони йўқ,
На тавбаю, на тазарру они йўқ,
Савоб эмас, гуноҳининг сони йўқ,
Жаннатларнинг жилосидан беҳабар.
Етим ҳаққин еса томоғдан ўтган,
Ўтган куни унут, ўзидан кетган,
Раҳмон қолиб, шайтон қўлини тутган,
Бир кун олар жасосидан беҳабар!
Устун бўлмоқ истар дунёга, ажаб,
Қизғанарлар арзон меҳрни тежаб,
Тинмагайлар ёлғон дунёни бежаб
Шаксиз келар қазосидан беҳабар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев