🌷 Ҳар эрталаб мен турмуш ўртоғимни бомдод намозига уйғотаман. Чунки мен биламан. бу билан у хурсанд бўлади ва бу учун Аллоҳдан ажрни умид қиламан.
🌷 Мен унга муҳаббат ила нонушта тайёрлайман. Чунки у менга қараб рози ҳолатда Аллоҳ сендан рози бўлсин дейишлиги мени кўп хурсанд қилади.
🌷 Мен уни ишга табассум билан кузатиб қўяман. Чунки мен биламан у иши тугаши билан мени олдимга уйига шошади.
🌷 Мен уни ишдан табассум, мазали таом, покиза уй, чиройли кийинган ва ёқимли атирларни сепган ҳолатда кутиб оламан. Чунки "аёл эрини кўзларини қувонтириши кераклигини" биламан.
🌷 Мен уй ишлари билан эримни машғул қилмасликга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у ўзи ишдан чарчаб келган.
🌷 Мен унинг ота-онасини ҳурмат қиламан. Чунки менинг ярим иймонимни менга совға қилишлик учун Аллоҳ уларни танлади.
🌷 Мен унинг қариндошларини хушмуомала бўлиб қаршилайман. Чунки мен биламан бизни оилада мен ҳақимда ҳам суҳбат бўлади.
🌷 Мен оилавий майда тортишувларда келишмовчиликларда жим туришга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан бу майда тортишувлар катталашса ажралишлик билан ниҳоя топиши мумкин.
🌷 У менга жаҳл қилганда, мен ундан хафа бўлмайман. Чунки мен биламан беш дақиқадан сўнг у бу учун афсус қилади.
🌷 Агар у менга гоҳ-гоҳида диққатини қаратмаса мен бундан ранжимайман. Чунки мен биламан у қандайдир муаммога учраган ва бу муаммога мени аралаштирмасликга ҳаракат қилмоқда.
🌷 Ҳар кеч эрим мендан рози ҳолатда ухлашлигига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эри хотинидан норози ҳолатда ухласа, бу аёл ланатлангандир.
🌷 У менга уй рўзғор учун келтирган нарсаларни ақл билан муҳофаза қилиб ишлатаман. Чунки мен биламан бу нарсалардан Роббим Аллоҳ таоло қиёматда сўрайди.
🌷 Мен уйни показа ва хотиржамлик маскани бўлишига ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан у менга уйланишидан олдин шу нарсани орзу қилган эди.
🌷 Албатта мен шундай қилишга ҳаракат қиламан. Чунки мен биламан эрим мен учун жаннат ёки дўзахдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев