Ҳайрли тонг !
Аста қадам қўйиб қиру даламга.
Тонги саболарга айтдим саломлар.
Субҳидам шукрона айтдим оламга.
Дийдорга етайлик азиз одамлар !
Бутун олам гуллар, сочайин сизга.
Нурли юзингизда табассум кўрай.
Ғамларни елкадош, енгайлик бирга.
Бор ғуборингиз меҳримла ювай..
Ўйланманг, сиқилманг шукрона айтинг!
Битмаган ишингиз битар эртага.
Қаҳрли кўзларга ширин сўз айтинг!
Меҳрдан яралган дунё аслида!!!
Келинг эрта тонгдан қилайлик тилак!
Осмонимиз мусоффо,юртимиз тинч!!!
Дуолар қилайлик толмасин билак!
Юракда қолмасин ҳеч қандай ўкинч..
Мен ҳам сизга қадрдон тилайман соғлик!
Ҳамиша бўлайлик элда мукаррам.
Омад, ҳотиржамлик ва яна шодлик.
Бор бўлинг ҳамиша ёнимда ҳар дам!
❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄❄
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 681
"Омонмисиз, кадрдоним" денг.
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.
Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.
Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.
Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.
Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
Омонмисиз, кадрдоним денг...
Қалбингизда бир оз мехр мехмон бўлсин.
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин.
Бандасининг асрагани омонатдир,
АЛЛОҲ сизни хар қадамда асраб юрсин!
Зеро бахти бутун бўлсин ҳаммани
Аллоҳим қўлласин хар бир бандани
Мусофир дўстларни асрасин тангрим
Ишларингиз унумини берсин Аллоҳим.
ТОНГ САХАРДАН
Тонг сабосин, йўлладим сизга ,
Аллаласин, истиғфор бирла.
Айласинда,гўзал бир кунга,
Куним ўтсин,қувончга тўла.
Тонг сахардан,тилак тиладим,
Дўстларимга соғлик
Хасталарга соғлик сўрадим,
Юртимда хеч бўлмас ёмонлик .
Эрта тонгдан мехр сўрадим,
Мехрсизга улашайин деб.
Қахрлига инсоф тиладим,
Юртим ишқин куйлашайин деб.
Мусофирда юрган дўстларим,
Омон бўлсин,соғ омон бўлсин.
Опа сингил,барча жигарим,
Омадлари доимо кулсин.
Эрта тонгда айтилган тилак,
Оқибатин биз хам кўрайлик.
Ижобати бўлиши керак,
Юртимиз тинч,омон бўлайлик..!
Кунингиз гўзал лаҳзаларга бой бўлсин