Предыдущая публикация
Севиш гуноҳ бўлганида Расулуллаҳ саллaлoҳу алайҳи ва саллoм севармидилар? Бир куни Ҳазрати Oйша улардан;
⁃ “Мени севасизми я Расулуллоҳ?” деб сўраганларида....
⁃ “Албатта севаман ё Ойша!” дегандилар.
Лекин бу жавоб, Ҳазрати Ойшага етмади. Яна хам кўпроғига қизиқтилар.
⁃ “Мени қандай севасиз ё Расулуллоҳ?” деб сўрадилар.
⁃ “Кўр тугум каби!” дегандилар сарвари олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Кўр тугум нима биласизми? Кўр тугум, хеч қачон ечилмайди. Сирга тўла кўр тугум. Токи кесилмагунча, уни хеч ким еча олмайди. Ора орада яна сўрардилар Ҳазрати Ойша разияллоҳу анҳу;
⁃ “Кўр тугум қандай аҳволда ё Расулуллоҳ?”
Фаҳри коинот эса;
⁃ “Илк кунги каби!” дердилар доим......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев